Бош саҳифа / Жамият / Муносиб совға

Муносиб совға

Жарқўрғон туманидаги “Парвина” ишлаб чиқариш корхонаси томонидан 3 миллиард 819 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилган мазкур шифо маскани “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида замонавий тиббий жиҳозлар ва ускуналар билан таъминланган. Эндиликда  85 ўринга мўлжалланган туғруқхона, 25 ўринли гинекология, 20 ўринли ОПБ, 35 ўринли жарроҳлик, 20 ўринли болалар ҳамда диагностика бўлимлари аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатади.

Шифохона бош биносининг очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари А. Амиров, туман ҳокими Т. Мамараимов, туман “Нуроний” жамғармаси раиси Й. Бекназаровлар мамлакатимиз аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилиш давлатимиз диққат-эътиборидаги муҳим масала эканлиги хусусида тўхталиб ўтдилар.

— Ўтган йилнинг январь ойида 200 қатновга мўлжалланган туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси қурилиб фойдаланишга топширилганди. Марказий шифохона биносининг фойдаланишга топширилиши эса аҳолимиз учун яна бир катта совға бўлди, — дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ў. Мўминов.

А. РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan