Муносиб рағбат

0
78

Термиз шаҳрида Ўзбекистон Либерал-демок-ратик партияси вилоят Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб  ўтди.

Унда тадбиркорлик, фермерликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, қўшимча иш ўринларини яратиш ҳамда аёлларнинг жамиятдаги фаоллигини янада оширишга бағишланган кўргазмалар ва янги лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Шунингдек, ишбилармон тадбиркор  аёллар  раҳбарлигида  ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, қандолат маҳсулотлари, либослар, зардўз- лик, ҳунармандчилик  ва заргарлик буюмлари кўргазмаси ҳам намойиш  этилди.

Шўрчи туманидаги “Шўрчи дон омад” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Гулсора Тангированинг ишбилармонлик фаолияти юқори баҳоланиб, биринчи  ўринга лойиқ,  деб топилди. Иккинчи  ўринга танловда  миллий  услубда яратилган  гиламлар, сўзана, дўппи каби маҳсулотлари  билан иштирок этган  Бойсун туманидаги “Файз омад” хусусий фирмаси раҳбари Хадича Раҳимбердиева сазовор бўлди. Миллий ҳунармандчилик билан шуғулланиб келаётган шерободлик Интизор Одилова учинчи ўринга муносиб кўрилди. Ғолиблар танловнинг республика босқичига йўлланма олишди.

— 24 нафар  қизни иш билан таъминлаган ҳолда  турли хилдаги замонавий кўрпа-ёстиқлар, эркаклар, аёллар, болалар учун либослар ҳамда махсус ишчи ки- йимларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйганмиз, — дейди Г.Тангирова. — Ўз маҳсулотларим ва янги лойиҳа тақдимоти билан иштирок этиб, ушбу танловда ғолиб бўлганимдан жуда мамнунман. Ғолиблик эса менга янада  масъулият юклайди, шижоат билан  меҳнат  қилишга ундайди.

Шунингдек, танловда “Замонавий тадбиркор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Битирувчи қизларга энг кўп иш ўрни яратган ишбилармон аёл”, “Ташаббускор аёл” каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Мурод  ЭШНАЗАРОВ

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг