Бош саҳифа / Маданият / Муносиб нишонланди

Муносиб нишонланди

Улуғ соҳиб-қироннинг  ҳаёт йўли ва фаолияти  бир неча асрларки, ёш авлод учун ибрат ва ҳаёт мактаби бўлиб келмоқда.

Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби, Термиз давлат университетида ҳам “Аждодларга муносиб ворис бўлайлик” шиори остида  Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги  кенг  нишонланди. Университетнинг  тарих, педагогика, ўзбек филологияси, физика – математика факультетлари ва ахборот ресурс марказида  бўлиб ўтган Соҳибқирон таваллуд кунига бағишланган  тадбирларда маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи З.Тўраев,  филология  фанлари  номзоди  М. Ҳамроева, ўқитувчи   А. Боқиевлар  маъруза  қилдилар.

Унда  Амир Темурнинг шоҳ ва саркарда сифатидаги фаолияти, “Темур тузуклари”ининг бугунги кундаги аҳамияти, ўзбек давлатчилигини барпо этишдаги беқиёс хизматлари  ҳақида  атрофлича  сўз юритилди.

Тадбирларда ТерДУ талабалари томонидан Амир Темур ҳаётига  бағишланган  саҳна  кўринишлари, композицион чиқишлар  намойиш  қилинди. Айтиш  лозимки, университетда  кўтаринки  руҳда  ташкил этилган  тадбирлар  ёш  авлод  қалбида  буюк аждодларимизга нисбатан ғурур-ифтихор бағишлади.

Сафар Омон

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Нега Турон деб аталган?

Тарихий асарлар ва географияга оид манбаларда Турон, Туркистон, Туркистон губернаторлиги, Ўрта Осиё, Марказий Осиё каби …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE