Бош саҳифа / Сиёсат / Муносиб меҳнат шароити

Муносиб меҳнат шароити

Фуқаролик жамияти асосларини барпо этиш жараёнида касаба уюшмаларининг ҳам алоҳида ўрни бор. Негаки, касаба уюшмалари меҳнат аҳлининг ижтимоий-иқтисодий хуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, саломатлиги, оиласи, фарзандлари ҳақида Іам­хўрлик қилиш, муносиб меҳнат шароитларини яратишда фаол иштирок этади.

Жумладан, Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши ҳам 33 627 нафар касаба уюшмаси аъзоларини бириктирган ҳолда меҳнаткашларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминламоқда.

Хусусан, уюшма томонидан ўтган давр мобайнида жамоа-шартномавий муносабатлар ор­қали ходимлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида қатор хайрли ишлар амалга оширилди. Масалан, 18 нафар пенсия ёшидаги шахсларга пенсияга чиқишдан олдин 5 миллион 664 минг, 2-3 ёшгача бола парвариши учун таътилда бўлган  12 нафар ёш оналарга 1 миллион 340 минг, 22 нафар кам таъминланган ёш оила вакилларига 3 миллион 984 минг, 4 нафар ёш оилага уй-жой қурилиши учун 6 миллион 280 минг сўмлик моддий ёрдам берилди.

Шунингдек, тармоқ касаба уюшмалари корхоналари, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ходимларидан 26 нафари  соІломлаштириш масканларида имтиёзли нархлардаги йўлланмалар билан таъминланиб, саломатлиги тикланди, 301 нафар ходимнинг фарзанди вилоят болалар оромгоҳларида имтиёзли нархларда, кўзи ожизлар жамияти ходимларининг 13 нафар фарзандлари эса тармоқ касаба уюшмаси туман кенгашларининг маблаІлари ҳисобидан бепул дам олдирилди.

Қолаверса, йил бошидан буён  333 та нодавлат секторга мансуб корхона, ташкилотлар тармоқ касаба уюшмаси таркибига қабул қилиниб, уларда ишловчи 1 420  нафар ходимнинг касаба уюшмаси аъзоси сифатида ижтимоий ҳимояси йўлга қўйилди.

Айтиш керакки, уюшмага ўз хизмат жойларида юзага келган муаммолар юзасидан кўплаб фуқаролар мурожаат қилишади. Уларнинг ушбу мурожаатлари эътибордан четда қолмай, имкон қадар меҳнаткашларнинг топталган ҳақ-ҳуқуқлари қайта тикланишига эришаяпмиз. Мисол учун жорий йил биринчи ярмида фуқаролардан жами 12 та мурожаат келиб тушган. Уларни ўрганиш жараёнида аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан иш берувчиларга  тақдимномалар киритилган бўлиб, 8 таси ижобий ҳал қилинди. Хусусан, вилоят “Сувоқава” ишлаб чиқариш унитар корхонасининг ишчи-ходимлари маошидан 8 миллион 808 минг сўм қарздорлиги тармоқ касаба уюшмаси саъй-ҳаракати билан олиб ташланди ва меҳнаткашларнинг маоши тўлаб берилди.

Албатта, инсон қадри — энг олий неъмат саналади. Аммо, бу ақидага ҳар доим ҳам амал қилинмагани, қолаверса, ўз ҳуқуқ ва бурч- ларимизни тўлиқ билмаганимиз учун ҳам у поймол этилади. Эътироз билдиришга эса кўпинча ҳафсала қилавермаймиз. Негаки, ишлаётган корхона ёки ташкилотимиз раҳбарига ўзимиздан ўтиб бир нарса дейишга истиҳола қиламиз. Ана шундай вазиятда эса касаба уюшмалари ўртадаги олтин тенгликни ушлаб, муросага келтирувчи куч сифатида намоён бўлади.      Шундай экан, нега уларнинг хизматидан фойдаланмаслигимиз керак?

Ҳамид ҚЎЗИМУРАДОВ,
Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлар ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловга тайёргарлик

Маълумки, сайловга 2 ойдан сал кўпроқ вақт қолди. Мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий партиялар ўз электорати ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE