Бош саҳифа / Жамият / Мунчоқ таққан йигит

Мунчоқ таққан йигит

Бир юмуш билан Сариосиё туманига бораётгандим, бекатдан машинага чиқдим. Олдинги ўриндиқда бир отахон, ор- қада эса мен, 16-17 ёшлар чамаси бир ўспирин ва ўрта ёшли акахон. Йўлда кетаётиб бехосдан кўзим ҳалиги ўспириннинг қўлига тушди. Эътибор берсам, чап қўлига соат ва ялтироқ рангдаги мунчоқ тақиб олган. Аввалига соғлиққа фойдаси бор бўлган тақинчоқдир, дея ўйладим. Кекса отахону онахонларда кўргандим. Яна қизиқиб сўрадим.

— Полвон, қўлингиздаги қанақа мунчоқ, бирор хислати борми уни?

— Қайдам. Оддий мунчоқ, совға қилишганди, тақиб олдим, — дея елка қисди. Яна сўрадим.

— Ўқийсизми, ишлайсизми?

— Коллежда ўқийман.

Бу жавобдан сўнг қизиқиш тобора ортиб савол билан мурожаат қилавердим.

— Коллеж раҳбарияти тақинчоқлар тақиб юришга рухсат беришадими?

— Йўқ. Мен бугун ўқишга эмас, бошқа юмуш билан чиққанман.

Бугун йигитлар орасида нафақат мунчоқ, балки зирак тақаётганларнинг ҳам борлигини инкор эта олмаймиз. Аҳён-аҳёнда бўлсада учраб турибди. Бу ҳам “оммавий маданият” нинг бир кўриниши. Бундай кўринишларни кўз-кўз қилаётганларда эса миллий маънавият  шаклланмаган.

Дунёнинг баъзи давлатларида тенгқурларимизнинг ейишга нони бўлмаса, баъзи давлатларда тенгқурларимиз ўқ овозидан безишган. Жонажон диёримизда эса ниманики орзу қилсак, албатта, унга эришамиз. Бунинг учун имкониятларимиз етарли даражада. Демак, биздан талаб қилинадигани бу фақат китоб ўқиш, илм ўрганиш, ўз иқтидоримизни намоён этиб  жамиятга наф келтириш. Шундагина биз ташқи ёт таъсирлар хуружига бардош бера оламиз.

Бобуржон ХИДИРОВ,
ТерДУ талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Термизда замонавий лаборатория маркази очилди

Вилоятимизда Туркиянинг “Kani-med” компанияси томонидан замонавий лаборатория маркази ишга туширилди. Компаниянинг Термиз шаҳрида марказий офиси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan