Бош саҳифа / Иқтисодиёт / МУНАВВАР ДОВОНЛАРИМИЗ

МУНАВВАР ДОВОНЛАРИМИЗ

ХАЛК  БИЛАН  МУЛОКОТ  ВА  ИНСОН  МАНФААТЛАРИ  ЙИЛИ

Сизга айтсам, инсон хаётининг ажиб бир фасли кексаликдир. Бу даврга келиб киши катта хаётий тажрибага, тирикликнинг беназир мактабига, донишмандликка эга булади. Шу маънода олиб карайдиган булсак, шахримизда катта хаёт, мехнат мактабини садокат билан утаган куплаб нуронийлар истикомат килишади. Агар ракамлар тили билан айтадиган булсак, айни пайтда кадимий ва навкирон шахримизда ёши 60 дан ошган 6665 нафар, Иккинчи жахон уруши катнашчиларидан 11 нафар (уларнинг ёши юзнинг корасини олди), фронт ортида матонат билан мехнат килган 130 киши биз билан ёнма-ён яшамокда.

Шуни унутмаслик керакки, качонлардир, яъни ёшлик йилларида бошкалар учун хизмат килган, холис мехр курсатган кариялар бизнинг эътибор ва мехримизга эхтиёж сезадилар. Улардан бир огиз ширин сузингизни, бир пиёла иссик чой ва нонингизни аямасангиз булди, уларнинг куллари ва тиллари яхши тилак хамда дуолардан бушамайди. Бизнинг жамгармамиз жамоаси буни хамиша эътиборда тутган холда режа билан иш олиб бормокда. Чунончи, уруш фахрийлари ва фронт ортида мехнат килшан карияларни йилика икки мартадан чукурлаштирилкан тиббий курикдан утказаяпмиз. Бундан ташкари, Иккинчи жахон уруши катнашчиларининг хар бириша участка шифокори биркитиб куйилшан. Шахримизда хомий корхона, ташкилотлар ва тадбиркорлар томонидан карияларнинг оилаларидан мунтазам равишда хабар олиб турилади, имконият даражасида моддий жихатдан куллаб-кувватланади. Утган киска давр мобайнида уруш фахрийлари, фронт ортида мехнат килганларнинг уйларини таъмирлаш учун шахар хокимлиги билан биргаликда 30 миллион сумликдан ортик хизмат курсатилди.

Карияларни янада хурсанд килиш максадида янги йил арафасида Президент совгалари улашдик. Мустакиллик, Навруз байрамлари муносабати билан хомийлар томонидан озик-овкат махсулотлари, турли совга-саломлар бериб келинмокда. Шунингдек, бир пиёла чой устида кариялар билан сухбатлар уюштирилмокда, уларга бепул концерт дастурлари, театр томошалари курсатилмокда. Жамоамизнинг хомийлар хисобидан йигилкан маблаги хисобидан шахримиздаги ногиронлар ва кам таъминланганларга 10 миллион сумдан ортик моддий ёрдам бердик.

Яна бир нарсаки, хамкор ташкилотлар, касаба уюшмалари билан биркаликда вилоятимиздаги табаррук кадамжоларга карияларимизнинг зиёрат ва саёхатларини уюштиришда хам бош-кош булаяпмиз.

Шу уринда алохида таъкидлаб утишим керакки, Узбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги фармони биз нуронийларнинг хаётида катта вокеа булди. Бу Фармонда кариялар хаётини янада мазмунли ва сифатли булишининг барча жихатлари аник-ойдин курсатиб берилган. Шунингдек, жамгармаларга бинолар ажратиб бериш, уларни давр талабида жихозлаш каби куплаб вазифалар жойлардаги хокимликлар зиммасига юклатилган.

Шуни алохида таъкидлаш жоизки, мазкур фармоннинг бажарилиши юзасидан вилоят хокимининг ташаббуси ва фармойиши билан вилоят хамда шахар “Нуроний” жамгармасига барча кулайликларга эга булган янги бино такдим этилди. Бинони таъмирлаш, иситиш тармогини барпо этиш ва бошкалар учун 500 миллион сумлик маблаг ажратилди. Шу бино ёнида карияларни согломлаштириш учун тренажёр учун жой хозирланмокда. Шунингдек, бу ерда шахмат-шашка хоналари, вактни мазмунли утказиш учун кутубхона ташкил этилаётир. Хозирги пайтда барча хоналарни жихозлаш ишлари бошлаб юборилди. Дарвоке, кариялар учун бу ерда чойхона, ошхона хам ишлаб туради.
Карияларни хурсанд килиш, уларнинг дуосини олиш учун кенг куламли ишларни амалга ошираяпмиз. Масалан, уз маблагимиз хисобидан 2017 йил учун “Сурхон тонги” газетасига 10 дона, “Нуроний” газетасига 50 дона, “Термиз окшоми” газетасига 10 донага карияларимизни обуна килдик.

Бир суз билан айтганда, хукуматимиз, давлатимиз томонидан курсатилаётган бундай гамхурликлардан биз карияларнинг бошимиз кукка етмокда, кунглимиз кутарилмокда. Бу эса бизни кувватлантирмокда, ёшларимизни тугри йулдан собитлик билан боришларига сидкидилдан даъват этишимизда мадад бераётир. Биз вилоятимиз, шахримиз равнаки учун кулдан келганча харакат киламиз, хаётий тажрибаларимизни ишга соламиз.

Парда ХОЛМАТОВ,
Термиз шахар “Нуроний” жамгармаси булинмаси раиси

 

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қонундан қочиб бўлмайди

Мамлакатимизда тадбиркорларга барча шароит, имкониятлар яратилганига қарамасдан уларнинг айримлари солиқ тўловларидан қочишга уринишмоқда. Вилоят давлат …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE