Бош саҳифа / Таълим / Мультимедиа ва янгича ёндашув

Мультимедиа ва янгича ёндашув

Баркамол авлодни шакллантиришда, дастлаб, оила муҳим ўрин тутса, сўнгра мактабгача таълим муассасалари зиммасига ҳам бу борада катта масъулият юкланади.

Шу боис ҳам Президентимизнинг 2019 йил 8 майдаги 4312-сонли қарорида мактабгача таълимни янада ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари белгилаб берилди. Унда таълим-тарбия жараёнига, айниқса, мактабгача таълим соҳасида дастурий воситалар, ахборот маълумотлар базалари, мультимедиа маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва уларни мактабгача таълим фаолиятида қўллашнинг муҳим жиҳатлари қамраб олинган.Илмий кузатишлар ва тадқиқотлар шуни кўрсатадики, инсон ўз ҳаёти давомида оладиган барча ахборотнинг 70 фоизини 7 ёшгача олар экан.

Мультимедиали компьютер дастурлари тарбияланувчиларнинг ушбу хусусиятини оширади. Натижада уларнинг ақлий ривожланиши шакллана боради. Мультимедиа дастурлари ўзининг кўргазмалилиги ҳамда эркинлиги билан ажралиб туради. Унинг фойдаланувчилари бўлган кичкинтойлар якка тартибдаги ва кичик гуруҳлардаги машғулотлар чоғида ўзларининг ижодий қобилиятларини намоён этиш, эркин фикрлаш, нутқ, мантиқ, хотира ва диққатини ривожлантириш имкониятига эга бўладилар. Умуман олганда, ушбу дастурлар кичкинтойларга эркин муҳитда ҳиссиётларини намойиш эта олиш, фикрларини эркин билдириш, эга бўлган билимларини умумлаштириш, таққослаш каби кўникмаларни ҳам эгаллашга ёрдам беради.

Мактабгача таълим муассасаларида бу дастурларни қўллашдан аввал мультимедиа тўғрисида асосий тушунчага эга бўлишимиз лозим. Мультимедиа атамасининг луғавий маъноси — инглизча иккита сўз йиғиндисидан ташкил топган бўлиб , мульти — кўп, медиа эса муҳит деган маънони англатади. Бу атама илмий ва ўқув адабиётларда “кўп қатламли муҳит” ёки “маълумот ташувчи восита” каби талқин қилинади. Шундай қилиб мультимедиа мазмунидан келиб чиққан ҳолда мультимедиа тушунчасининг қуйидаги таърифини келтириш мумкин: “Мультимедиа — бир неча ахборот турларини компьютерда ишлов бериш натижасида ҳосил бўлган ва битта дастурга жам бўлган ахборотлар йиғиндисидир”.

Мультимедиа дастурларидаги таълим-тарбия материаллари динамик характерга эга бўлиб, улар анимация билан берилган бўлади. Таълим тизимида фойдаланиб келинаётган анъанавий кўргазмали материаллар қоғоздан, картондан ёки яна бир бошқа маҳсулотдан ишланган бўлиши мумкин. Масалан, тарбиячи болага уй ҳайвонларини анъанавий усулда ўргатиш мобайнида болага уларнинг расмини ёки қоғоздан, пластикдан ясалган шаклини кўрсатади. Мультимедиа дастурларида ўзгача, яъни уй ҳайвонлари эркин рангларда, ҳаракатланган, овозли анимация кўринишида акс этади. Бу эса боланинг диққатини ўзига жалб этади. Ҳозирги кунда турли хил мультимедиа дастурларини ишлаб чиқиш ва таълим-тарбия жараёнига татбиқ этиш кундан-кун ривожланиб бормоқда. Кези келганда шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, мультимедиа дастурларини ишлаб чиқарувчи махсус муассасалардан ташқари, ҳар бир мактабгача таълим муассасаси тарбиячиларининг ўзлари ҳам тайёрлаши мумкин бўлган дастурли ва мультимедиа, DVD диск воситаларидан фойдаланишлари лозим. Хулоса шуки, мактабгача таълим муссасалари тарбиячиларининг вазифалари болаларда иқтидор ва қобилиятни ўстириш, уларнинг билим олиш, савиясини янада ривожлатиришдан иборат.

Жасур АЧИЛДИЕВ,

Шўрчи туманидаги “HAPPY KIDS”

номли нодавлат мактабгача

таълим муассасаси тарбиячиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Ёш журналистлар” тўгараги

Иқтидорли ёшлар ҳар бир мактаб, коллеж ва олийгоҳда кўп. Ёшларнинг иқтидорини янада юксалтириш, талаб ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE