Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Мулкингизни ижарага берасизми?

Мулкингизни ижарага берасизми?

Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш бўйича талаб бекор қилинди ва давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби ўрнатилди.

Унга кўра вилоят давлат солиқ хизмати органларида йил бошидан буён 3926 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулк ижара шартномалари рўйхатга олинди. Ушбу ижара шартномаларининг 608 таси давлат солиқ қўмитасининг my.soliq.uz сайтидаги “Ижара шартномаларини ҳисобга олиш” интерактив хизматлари орқали солиқ органларида ҳисобга қўйилди.

Ҳисоб-китобларга эътибор қаратадиган бўлсак, вилоятдаги 3144 нафар ижара шартномаси тузган жисмоний шахс ларнинг 1 ойлик ижара тўлови 1 миллиард 927 миллион сўмни ташкил этиб, мазкур даромаддан 231 миллион 249 минг сўм миқдорида солиқ тўловлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, назорат тадбирлари давомида ижара шартномаси тузмаган ёки белгиланган меъёрдан кам миқдорда ижара шартномаси тузган 4532 та объект аниқланиб, 272 миллион 500 минг сўм қўшимча солиқлар ҳисобланди.

Эслатиб ўтамиз, кўчмас мулк ижара шарт номаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартибига риоя этмаслик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-1-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.

ВИЛОЯТ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Бойсундаги М25 конида янги объект очилди

Хабарингиз бор, Президентимиз яқинда вилоятимизга амалга оширган ташрифи чоғида Бойсундаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ конида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE