Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Мўл ҳосилга замин

Мўл ҳосилга замин

Денов туманида агросаноат мажмуи ва уруғчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 5 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги уруғчиликни ривожлантириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 733-сонли қарорининг ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда уруғчиликни ривожлантириш маркази вилоят бошқармаси бошлиғи Т. Мамаримов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бўлим бошлиғи Н. Исмоиловлар қарорда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, келгуси йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экишни сифатли ташкил этиш ҳамда туманларда уруғчилик фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган уруғлик пахтани белгиланган тартибда йиғиб-териб олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратишди. Фермерлар дориланган ва экишга яроқлилиги тўғрисида мувофиқлик сертификати олинган уруғликлар билан таъминлаш мақсадида, 10 та уруғликни дорилаш цехида давлат андозаси талабларига мос равишда тайёрланиши инспекция ходимлари томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Шунингдек, вилоятимизга Россия давлатидан олиб келинган “Гром”, “Алексеевич”, “Безостая-100”, “Антонина” ва “Васса” супер элита навларидан 480 тонна уруғлик дон 1920 гектарга экилиши режалаштирилган. Кузги бошоқли дон экишни 25 октябргача тўлиқ якунлаш учун мавжуд куч ва имкониятлар сафарбар этилмоқда.

З. Қуллиев,
агроинспекциянинг вилоят
бошқармаси бўлим бошлиғи,
А. Дониёров,
бошқарма бош инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Пахтамиз сифатли бўлса…

Бу йил деҳқонларимизга далаларда пахта етиштириш осон кечмади. Айниқса, ёзнинг жазирама иссиғи ҳар йилгига нисбатан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE