Бош саҳифа / Спорт / Мукофот жамғармаси аниқ

Мукофот жамғармаси аниқ

Россия яшил майдонларида 2018 йил ўтказиладиган футбол бўйича галдаги жаҳон чемпионатининг мукофот жамғармаси қанча бўлишлиги расман аниқланди. ФИФА матбуот хизмати маълумотига кўра, мундиалнинг финал учрашувларида иштирок этадиган терма жамоалар 400 миллион АҚШ долларига тенг мукофотни бўлиб олишади. Ушбу мукофот жамғармаси ФИФАнинг Калькутта шаҳрида ўтказиладиган кенгашида тасдиқланган.

Эслатиш жоизки, 2014 йил Бразилия давлатида бўлиб ўтган “ЖЧ-2014”нинг мукофот жамғармаси 358 миллион долларга тенг бўлган. Мусобақада ғолиб чиққан Германия термаси футболчилари 35 миллион доллар, финалчи Аргентина 25 миллион доллар, бронза медали соҳиблари Нидерландия (Голландия) терма жамоаси вакиллари 22 миллион доллар мукофот олишганди.

Галдаги ЖЧнинг мукофот жам- ғармаси аввалгиларига нисбатан 42 миллион долларга кўпайгани шубҳасиз, мундиалнинг финал учрашувларида қатнашадиган терма жамоалар ўртасидаги ўзаро баҳсларнинг шиддатли кечишига хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 ўйинлари 14 июнь – 15 июль кунлари Россиянинг 11 та шаҳри: Москва, Калининград, Санкт-Петербург, Волго- град, Қозон, Нижний Новгород, Самара, Саранск, Ростов-на-Дону, Сочи ва Екатеринбургда ўтказилади.

У. АЛИЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE