Бош саҳифа / Жамият / Мукофот муборак

Мукофот муборак

Кўплаб муносиб шогирдлар етиштирган, миллий журналистикамизда ўз ўрнига эга бўлган, истеъдодли журналист Усмонали Норматовнинг Президентимиз фармонига кўра “Шуҳрат ” медали билан тақдирлангани бир зумда бутун мамлакатга ёйилди. Тошкент шаҳридаги Ўзбек миллий драма театрида бўлиб ўтган тантанада ҳамкасбимиз Усмонали Норматовга юксак мукофот топширилганини кўриб, таҳририятимизнинг барча ходимлари бирдек қувонишганини тасвирлаш қийин.

Усмонали 33 йилдан буён битта корхонада,битта таҳририятда ҳизмат қилиб келади.У оддий мухбирликдан масъул котибликкача бўлган вазифани ўзининг ўткир қалами, истеъдоди, бой ҳаётий тажрибасига суянган ҳолда бажариб келмоқда. Котибият газетанинг юраги ҳисобланади. Шу таърифнинг ўзи масъул котиб Усмонали Норматовнинг зиммасидаги юк қанчалик сермашаққат эканлигини кўрсатиб турибди.

— Тўғриси, бундай бўлишини кутмагандим. Бош вазир қўлидан мукофотни олар эканман, жуда ҳаяжонланиб кетдим. Бу нафақат менга, “Сурхон тонги” жамоасига, балки бутун Сурхон воҳаси журналистларига берилган мукофот деб биламан, — дейди Усмонали Норматов. — Президентимизнинг табриклари эса соҳа ходимлари олдига янада долзарб ва масъулиятли вазифа юклади. Биз ана шу ишончга яраша меҳнат ва ижод қилишимиз ҳам фарз, ҳам қарз, деб ўйлайман.

Ҳамкасбимизни юксак мукофот билан табриклаб, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, бардавом ижодий зафарлар тилаб қоламиз.

“Сурхон тонги” жамоаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE