Бош саҳифа / Жамият / Муҳокамада янги Давлат дастури

Муҳокамада янги Давлат дастури

Ҳар йили Давлат дастури тасдиқланиб, унда келтирилган алоҳида бандлар асосида тегишли идора ва вазирликларга вазифалар юклатилади. Шу билан бирга, давлат дастурини амалга ошириш ҳамда назорат қилиш механизми ҳам белгилаб қўйилади. Анъанага мувофиқ, 2020 йилда ҳам Давлат дастури доирасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида жамият ҳаётида бир қатор ижобий ўзгаришлар юз берди. Бу борада 10 та қонун, 52 та Президент фармони ва қарорлари, 33 та ҳукумат қарори ва фармойишлари,10 та парламент қўшма қарорлари ҳамда 41 та чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

2021 йилда ҳам “Ёшларни қўллаб-қувваталш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури, шунингдек, бу бўйича Президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун элон қилинди.

Мазкур лойиҳалар турли давлат идоралари, вазирликлар, фуқаролик жамияти институтлари ва кенг жамоатчиликдан келиб тушган 3000 га яқин таклифлар асосида ишлаб чиқилди. Биргина “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан Jamoatchilik.uz  платформаси орқали фуқаролар, чет элда яшовчи ватандошлар, нодавлат нотижорат ташкилотларидан 2 мингдан зиёд таклиф ва тавсиялар қабул қилиниб, Президент Админстрациясига етказилди.

Эьлон қилинган Давлат дастури лойиҳасига жами 276 та банд киритилган бўлиб, шундан:

19 та банд давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш,

17 та банд қонун устуворлигини таъминлаш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш,

113 та банд иқтисодиётни ривожлантириш,

96 та банд ижтимоий соҳани ривожлантириш,

31 та банд хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш бўйича вазифаларни ўз ичига олади.

Давлат дастури лойиҳасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг парламент ва аҳолига қилган мурожаатномасидан келиб чиқиб, энг долзарб ва муҳим вазифалар киритилганлигини кўришимиз мумкин.

Яна бир гап. Давлат дастурининг ижро этилишини  кузатиб бориш, назорат қилиш ва бу борада ҳисоботлар тақдим этиш масаласи. Бу борада Давлат дастурини тасдиқлашга оид Президент фармонида қоида тариқасида, ушбу масалаларга алоҳида бандлар билан ҳукуматга, тегишли вазирлик ва идораларга топшириқлар ҳамда фуқаролик жамияти институтларига тавсиялар берилган.

Олий Мажлис палаталари ҳар чоракда Бош вазир ва ҳукумат аъзоларининг Давлат дастури бажарилиши юзасидан ахборотларини эшитиб боради ҳамда бу борада вазирлик ва идоралар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади.

Президент фармонига асосан, бу борада Адлия вазирлиги “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва “Тараққиёт стратегияси” маркази билан биргаликда

Давлат дастури амалга оширилишининг тизимли мониторинг қилиш, уни сифатли ва ўз вақтида бажарилиши учун қўшимча чоралар кўриш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш;

Давлат дастури амалга оширилишининг бориши тўғрисидаги ахборотни ҳар ойда  умумлаштириш ҳамда якунларини аниқ кўрсаткичлар ва эришилган ижобий ўзгаришларни, таҳлилий ахборот кўринишида акс эттирган ҳолда ўз веб-сайтларида жойлаштириш;

Мониторинг натижалари тўғрисидаги ахборотни ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

Давлат дастурини амалга ошириш якунларига бағишланган ахборот-таҳлилий шарҳларни тайёрлаш, уларни хорижий тилларда эъон қилиш ва кенг тарқатишни таъминлаши белгиланмоқда.

Шундан келиб чиқиб, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати 2021 йил Давлат дастурининг ижро этилиши юзасидан бир қатор жамоатчилик тадбирларини амалга ошириб бориши режалаштирилган.

Хусусан, Давлат дастурининг бажарилиши бўйича кенг жамоатчиликни хабардор қилиб бориш мақсадида алоҳида очиқ электрон платформани ишга тушириб, маьлумот ва ахборотларни мунтазам равишда эълон қилиб боради. Вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда вакилларини таклиф этган ҳолда ҳар ой якуни бўйича фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Давлат дастури ижроси юзасидан брифинглар ва жойларда жамоатчилик эшитувларини ташкил этади.

Давлат дастурида белгиланган вазифаларни ўз муддатида ва самаралиижро этилиши бўйича даврий муқобил ҳисоботлар тайёрлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис палаталари ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради. Қолаверса, дастурда белгиланган вазифаларнинг ҳудудларда бажарилишини бевосита ўша жойнинг ўзига чиқиб, ўрганади. Бу саъй-ҳаракатлар эса дастурда белгиланган вазифаларнинг амалдаги ижросини аниқ-тиниқ бажарилишига ёрдам беради.

Алишер Норқобилов,

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят бўлими раҳбари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Термизда Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш учун логистика маркази ташкил этилади

БМТ Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш учун Ўзбекистонда логистика марказини ташкил этади. Бу ҳақда БМТ расмийси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan