Бош саҳифа / Жамият / Мудофаа доктринаси

Мудофаа доктринаси

ҳарбий салоҳиятни юксалтиради

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида бугунги кундаги халқаро вазият хусусида фикр билдириб, минтақамизда ва дунёда ҳукм сураётган мураккаб шароитда мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини  таъминлаш,   жамиятимизда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш катта аҳамиятга эга эканини  таъкидлаб ўтдилар.

Ҳаракатлар стратегиясида ҳам мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш устувор йўналишлардан бири ­сифатида белгилаб олиниб, ҳарбий қурилиш борасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кенг муҳокамадан ўтган янгиланган “Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида”ги қонуннинг кучга кириши ҳам бунинг ёрқин мисолидир. Албатта, мазкур ҳужжатни қабул қилишда ташқи сиёсатимизнинг мослашувчанлик ва очиқлик тамойилларига, энг асосийси, қўшни давлатлар билан дўстона ва амалий муносабатларни ривожлантириш, Ватанимиз суверенитети ва мус тақиллигини мустаҳкамлашдек, биз учун устувор бўлган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Бу қонун мамлакатда тинчлик, осойишталик ва барқарорлик сақланишига кўмаклашувчи хавфсизликни таъминлашнинг яхлит тизими ишлаб туришига мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Қуролли Кучларни ҳарбий техника ва қурол-яроғлар билан таъминлаш, миллий мудофаа-саноат комплексини шакллантириш мақсадида Мудофаа    саноати бўйича давлат қўмитасининг ташкил қилиниши эса мамалакатимиз ҳарбий  салоҳиятини янада юксалтиришда, ҳудудларимиз дахлсизлигини таъминлашда, мазкур соҳада юксак ютуқларни эгаллашимизда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейларининг ташкил этилиши ҳам Қуролли Кучларимизни салоҳиятли аскар ва офицер кадрлар билан таъминлаш баробарида, ёшларимизни ҳарбий- ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий қадриятларимизга ҳурмат ­руҳида тарбиялаш ва ўқитишда муҳим ўринга эга бўлади. Айниқса  Қуролли Кучлар тизимида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари ташкил этилганлиги эса, ёш ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, интеллектуал ва ижодий  салоҳиятини рўёбга чиқаришда долзарб аҳамият касб этади.

Абдураҳим
ҚУРБОНОВ,
Олий Мажлис
Қонунчилик
палатаси депутати

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan