Бош саҳифа / Жамият / Мудҳиш ҳолатлар ҳақиқат эди

Мудҳиш ҳолатлар ҳақиқат эди

Собиқ иттифоқ даврида ҳарбий хизматчиларга бўлган муносабат бошқача эди. Ўша даврда армия  куч ишлатиб, бошқа давлатларга таҳдид солиш ёки қуролланиш пойгаси бўлиб хизмат қилган.

Энг ачинарлиси, биз Ватан олдидаги бурчимизни бегона юртларда адо этардик. Армияга жўнаб кетганларнинг соғ-солаомат қайтишига ҳеч ким кафолат бера олмасди. Биргина мен жанговор хизматда бўлган Афғон заминида кўплаб сафдошларим майиб-мажруҳ бўлиб қайтган.

Ота-оналар фарзанд ларини эмас, уларнинг тамғаланган тобутларини қучоқлаб йиғлаган дамларни ёдлаш қанчалик оғир бўлмасин, у муд- ҳиш ҳолатлар ҳақиқат эди. Шунинг учун ота-оналар армияга чақирилган фарзандларини ҳарбий хизматдан олиб қолишга ҳаракат қилишарди.

Асрий орзуимиз бўлган мустақиллигимиз туфайли бугун ёшларнинг она юртида ҳарбий хизматни ўтаётгани, миллий ҳарбий либосларда тантанали қасамёд қилаётгани ота-она ва оиладагиларининг бахту иқболи, десам хато қилмайман.

Президентимиз ҳарбийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг хизмат ва турмуш шароитларини яхшилаш, билими ва маънавиятини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бир сўз билан айтганда, мустақиллигимиз кашф этган миллий армиямиз чин маънода мамлакатимиз фуқароларининг фахр-ифтихорига айланган.

Эркин Жумаев,
Қизириқ тумани,
“Бандихон” қўрғони,

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan