Муаммолар ўрганилмоқда

0
47

Ўзбекистон  Ҳисоб  палатаси ва тегишли вазирлик ҳамда идоралар мутасаддиларидан иборат республика ишчи гуруҳи маҳаллаларда, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш, аниқланган муаммоларни бартараф  этиш учун Шеробод туманида  иш олиб бораяпти.

Туман аҳолиси билан бевосита мулоқотлар уюштирилиб, аниқланган камчилик ҳамда муаммолар  жойида ҳал этилаяпти.

Ҳисоб  палатаси  ташаббуси  билан  тумандаги мавжуд 48 та маҳалла  ҳудудидан  қаттиқ  ва маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ва утилизация қилиш ишлари ҳам олиб борилаяпти. Вилоят   “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан   мазкур  ҳашар  ишлари  учун  50 дан ортиқ  махсус   техникалар   жалб  қилинган.

— Республика ишчи гуруҳи томонидан  фуқаролар турмуш тарзи билан танишилиб, уларнинг муаммоларини бартараф этиш учун яқиндан кўмаклашаётганликларидан  миннатдормиз, — дейди халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон халқ устаси  Қудрат Асроров. —  Аҳолига кўрсатилаётган моддий  ҳамда маънавий ёрдамдан бошимиз осмонга етди.

Сарвар ТЎРАЕВ

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг