Бош саҳифа / Жамият / Муаммолар ижроси – вилоят ҳокими назоратида

Муаммолар ижроси – вилоят ҳокими назоратида

Вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг Қумқўрғон туманидаги сайёр қабули.

Вилоят ҳокими томонидан ҳар ҳафтанинг якшанба куни навбати билан туманларда ўтказиб келинаётган сайёр қабуллар аҳолининг мурожаатларини самарали ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда.

30 июнь куни вилоят ҳокими томонидан Қумқўрғон туманининг “Сурхон соҳили” маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда 150 нафарга яқин фуқаронинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжлари бирма-бир тингланди ва уларга ечим топиш чора-тадбирлари белгиланди.

Жойида ҳал қилиш имкони бўлган оғзаки мурожаатлар қаноатлантирилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар ечими бўйича эса масъуллар бириктирилиб, ўз вақтида ижросини таъминлаш юзасидан мутасадди раҳбарлар зиммасига аниқ вазифалар юкланди. Барча мурожаатлар ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Сайёр қабул муносабати билан малакали мутахассис-шифокорлар томонидан бепул тиббий кўрик, шунингдек, мобиль офтальмологик клиника хизмати ҳам ташкил этилди.

Амалга оширилаётган мулоқотнинг бундай бетакрор тизими халқимиз турмуш даражасини юксалтиришга қаратилганлиги билан эътиборга молик.

Р. РАҲИМОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan