Бош саҳифа / Сиёсат / Муаммолар ҳал этилди

Муаммолар ҳал этилди

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, халқ билан мулоқот бир кунлик, ёки бир йиллик иш эмас. Юртбошимиз таъкидлаганидек, ҳар бир раҳбар, ҳар бир масъул шахс халқининг дарду ташвишлари билан яшашни, ишлашни ўзига қоида қилиб олиши лозим.

Аҳоли ой сайин, йил сайин кўпайиб бормоқда. Ўсиш бор экан, янги-янги муаммолар туғилиши ҳам табиий.

Ана шулардан келиб чиқиб, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов ўтган шанба куни Денов туманида сайёр қабул ўтказди. Унда вилоятдаги мавжуд бошқармалар, корхона ва ташкилотлар, халқ қабулхоналари вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, секторлар раҳбарлари, мутасадди ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Сайёр қабул давомида Баҳодир Пўлатов 231 нафар фуқарони қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини атрофлича тинглади. Қабулга келган фуқароларнинг мурожаатлари асосан тоза ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси таъминоти, коммунал хизмат, уй-жой, таълим, тиббиёт соҳасидаги муаммолар, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлиги, банк ва солиқ соҳасида йўл қўйилаётган камчиликлар хусусида эканлиги маълум бўлди. Уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Муддат талаб этадиган шикоятлар қатъий назоратга олинди.

Вилоят ҳокими сайёр қабули туфайли малакали шифокорлар фуқароларни бепул тиббий кўрикдан ўтказишди. Шунингдек, фуқароларга бир неча турдаги давлат хизматлари кўрсатилди.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Дўстлик ва ҳамкорликнинг янги қирралари

Ўзбеклар ва тожиклар азал-азалдан бир дарёнинг сувини ичиб, оға-инидек ёнма-ён яшаб, қуда-андалик ипларини боғлаганлар. Қадимдан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan