Бош саҳифа / Жамият / Муаммолар ечимининг самарали усули

Муаммолар ечимининг самарали усули

Термиз туманидаги маданият ва аҳоли дам олиш марказида вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг сайёр қабули ўтказилди. Унда Президентнинг вилоят Халқ қабулхонаси мудири, вилоят прокуратураси, ички ишлар бошқармаси ва бошқа қатор бошқарма ва ташкилотларнинг раҳбар ҳамда ходимлари қатнашди.

Вилоят ҳокими ҳар бир фуқаронинг мурожаатини тинглаб, муаммоларни келтириб чиқарган ҳолатларни туман ҳокими, масалага дахлдор бошқарма, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида чуқур таҳлил қилган ҳолда бартараф этиш чораларини кўрди. Бир қатор масалалар, хусусан ижтимоий-иқтисодий муаммолар ўз жойида ҳал этилиб, мурожаатчиларнинг талаби қондирилди. Маълум муддат, яъни атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Шунингдек, тадбирда тумандаги “Каттақум” маҳалласи аҳолисининг йўллар таъмирталаблиги, электр   таъминотидаги узилишлар, сифатли ичимлик суви борасидаги мурожаатлари ўрганилиб, чора-тадбирлар белгиланди.

Вилоят ҳокимининг Термиз туманида бўлиб ўтган сайёр қабулида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг халқ билан мулоқоти турли муаммоларга ўз жойида ечим топишнинг самарали усули экани яна бир бор ўз тасдиғини топди.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan