Бош саҳифа / Жамият / Муаммолар ечим топмоқда

Муаммолар ечим топмоқда

Термиз шаҳридаги Бобур номли маданият ва истироҳат боғида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари А.Усманов томонидан сайёр қабул ташкил этилди. Кенг жамоатчилик билан ўтказилган сайёр қабулда вилоят ҳокимлиги, бошқармалар ва ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Халқ қабулхонаси вакиллари иштирок этишди.

Сайёр қабулга келган 655 нафар фуқародан жами 683 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 122 тасини уй-жой, 99 тасини иш билан таъминлаш, 75 тасини давлат хизматлари кўрсатиш, 59 тасини ер майдони ажратиш ва кадастр хизмати, 40 тасини кредит ажратиш, 32 тасини судлар фаолияти, 29 тасини соғлиқни сақлаш, 23 тасини компенсация тўловлари ва бошқа масалалар ташкил этди.

Сайёр қабулда Термиз шаҳар “Маърифат” МФЙда яшовчи фуқаро Ф.Абдураҳмонова фарзандига болалар аравачаси сўраб мурожаат қилган эди. Фуқаронинг мурожаати шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилиниб, фарзанди болалар аравачаси билан таъминланди. Айтиш керакки,226 та мурожаат жойида қаноатлантирилди. Қолганлари бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Сайёра АЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan