Бош саҳифа / Жамият / Муаммолар ечим топди

Муаммолар ечим топди

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Микрокредитбанк” томонидан ташкил этилган сайёр қабул ўз муаммоларини ечиш истагида бўлган тадбиркорлар учун муҳим аҳамият касб этди.

Қабулда вилоятимизнинг барча туманларидан ташриф буюрган тадбиркор ва ишбилармонлар қатнашдилар.

“Микрокредитбанк” АТБнинг республика бошқаруви раиси Отабек Алимардонов ва банкнинг вилоят филиали бошлиғи Азамат Ражабовлар ташриф буюрганларнинг барчасига керакли маслаҳат ва йўл-йўриқларни кўрсатдилар. Сайёр қабул давомида кредит масаласида тушган 50 га яқин мурожаат ижобий ҳал этиладиган бўлди. Қолаверса, мижозлар сўзга чиқиб, банк ходимлари ва уларнинг хизматларидан мамнунликларини айтиб, миннатдорчилик билдирдилар.

— Бир неча ойдирки, 8 фоизли кредит олиб, иш бошлаш истагида эдим, — дейди ёш тадбиркор Аббос Тўхташев.

 — Имтиёзли кредитга маблағи ажратилавермагач, сайёр қабулда иштирок этдим, мурожаатим ижобий ҳал бўладиган бўлди. Компьютер хизматлари кўрсатиш билан шуғулланмоқчиман. Қолаверса, бир нечта янги иш ўрни яратиш ниятидаман..

Сайёра АЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Улуғ инсон эди…

У пайтлар Ангор тумани маданият бўлими бошлиғи бўлиб ишлар эдим. Ташкилотчилигим, ташаббускорлигимни яхши билган туман …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE