Бош саҳифа / Жамият / Муаммолар ҳал этилди

Муаммолар ҳал этилди

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури мамлакатдаги барча соҳа ва тармоқларни ўз ичига қамраб олганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да  ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари, нафақадаги офицер ва сержантлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Йиғилишни Термиз шаҳар ҳарбий прокурори Ш. Тошматов очди ва сайёр қабулдан кўзланган мақсад ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари, республика ҳарбий прокурори катта ёрдамчиси Ф. Бегашев сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини мулоқотга чорлади.

Н. Тошпўлатова, Х. Жўраев, И. Муродова, О. Йўлдошева, У. Жабборов каби истеъфодаги ҳарбийлар уй-жой масаласида мурожаат қилдилар.  Ҳарбийлар ва уларнинг оилалари томонидан уй-жой масаласида қилинган мурожаатлар шу ернинг ўзида ҳал этиладиган бўлди. Шунингдек, бир гуруҳ пенсионер ҳарбийлар ипотека кредити олиш муаммо бўлаётганлиги ҳақида шикоят қилишди. Бу масалага ҳам жойида ойдинлик киритилди. Ҳарбий пенсионерларга кредитлар олиш тартиб ва қоидалари тушунтирилди.

Сўзга чиқувчилар сайёр қабул учун республика ҳарбий прокуратураси, вилоят ҳокимлигига ўз миннатдорчилигини билдиришди.

Республика ҳарбий прокуратураси, Термиз шаҳар ҳарбий прокурори, Жанубий-Ғарбий махсус ҳарбий округ молия хизмати, шаҳар госпитали, вилоят мудофаа ишлари, бандлик, соғ- лиқни сақлаш бошқармалари, вилоят Марказий банки ва Халқ банки вакиллари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида ўтган сайёр қабулда ҳудуддаги ҳарбий хизматчилар муаммолари тўлиқ қамраб олинди, десак муболаға бўлмайди.

Маълумот ўрнида айтиш  лозимки, ҳарбийлар ва уларнинг оилалари билан бундай қабул жорий йилнинг бошида ҳам бўлиб ўтган эди.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan