Муаллим

Вали муаллимни унутолмайман. Болалик хотираларим тинчлик бермайди. Осмондан оппоқ бўлиб қор ёғарди. Бизни далага мажбурлаб чиқаришди. Кўсак юлдик. Оёқ-қўлларимиз совуқдан тарашадай қотган.

Вали муаллим чидаёлмади. Қуруқ ўтин топиб келиб, олов ёқди. Биз исингани олов ёнган томонга югурдик…

“Вилис“да кимлардир келди. Вали муаллим улар билан тортишиб қолди.

—    Бола-ку, инсофсизлар! Уларда нима қасдларинг бор?!

Уни ишдан ҳайдашди…

 

Жумагул САФО, Жарқўрғон
тумани, “Узумзор” маҳалласи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

ҚЎНҒИРОҚ БОНГ УРДИ

Қўнғироқ бонг урди. Соч-соқоли чанг, Жиловни қўйвормай мудрайди сарбон. Ҳар ён пучмоқларда бораётир жанг, Жанглар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan