Бош саҳифа / Маданият / Муҳташам ва чиройли иморат

Муҳташам ва чиройли иморат

Вилоят маркази — Термиз шаҳрида барпо этилган энг чиройли иморатлардан бири бу — яқинда “PROF GRUP” ихтисослашган таъмир қурилиш бунёдкорлари томонидан тез ва сифатли қурилиб, фойдаланишга топширилган адиб Собир Термизий номидаги ахборот-кутубхона биносидир.

Айтиш керакки, кутубхонанинг ўтган  аср- нинг ўттизинчи йилларида бунёд этилган эски биноси кунига 32 нафар кишига хизмат кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, 20 нафар китобхон учун жой ажратилганди. Атиги 10 дона компьютер хизмат кўрсатарди. Республика Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги ҳомий ташкилотлар маблағлари эвазига бунёд этилган янги бинода ҳар куни 200 нафар китобхонга хизмат кўрсатилмоқда.

Замонавий компьютер ва ахборот-кутубхона технологиялари билан жиҳозланган марказ вилоят аҳолисининг илмий-таълимий салоҳиятини ошириш, кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни изчил бажаришга хизмат қилади. Барча қулайликларга эга компьютер залида бир вақтнинг ўзида 36 нафар, Wi-Fi ҳудудида 90 нафар, умумий ўқув залида 24 нафар фойдаланувчи учун ўрин ажратилган.

Шунингдек, муҳташам иморатда 16 ўринга мўлжалланган ўқув маркази ҳам мавжуд. Бу жойда вилоят   АКМ ва АРМ ходимлари малака оширишлари ҳамда вилоят аҳолиси ахборот-коммуникация технологиялари бўйича  ўқишлари мумкин.

Янги кутубхона ҳудудида қаҳвахона, китоб дўкони ҳам фаолият кўрсатади. Қисқаси, ахборот-кутубхона марказида фуқаролар ахборот олиш бўйича билимларини оширишлари, илмий-услубий ва инновацион усулларда кўрсатилаётган хизматлардан фойдаланишлари учун барча инфратузилма мавжуд.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ноанъанавий сабоқ

Милоддан аввалги II асрда Юнон-Бақтрия подшолиги чегара ҳудуди қандай ҳимоя қилинганини биласизми? Оғир ва енгил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan