Муҳим мавсум олдинда

0
39

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Н.Йўлдошев ва Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов вилоятимиздан сайланган сенатор ва Қонунчилик палатаси депутатлари билан воҳамизнинг Музработ ва Шеробод туманларида бўлиб илғор фермерлар, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари ва қишлоқ хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари билан учрашди.

Тадбирлар аввалида вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Ахунов Президентимиз Ш.Мирзиёев раислигида 31 июль куни ўтказилган фермер хўжалиги раҳбарлари олдида турган муҳим масалалар, такрорий экинлар маҳсулдорлиги, аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экс порти каби масалаларга қаратилган видеоселекторда белгилаб берилган муҳим вазифаларга алоҳида эътибор қаратди.

Олий Мажлис Сенати раиси ва Қонунчилик палатаси Спикери жорий йил об-ҳавонинг ўтган йилдагига нисбатан иссиқ келганига қарамай, вилоятдаги мавжуд фермер хўжаликлари томонидан 78 минг 500 гектардан ортиқ майдонда етиштирилган ғўза парвариши сифатли ташкил этилганини таъкидлашди. Шунингдек, галдаги мўл ҳосил йиғиш мавсумида мутасадди раҳбарлар, фермер ва бободеҳқонлар масъулияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Дарҳақиқат, айни ҳосилга ҳосил қўшиш зарбдор ойликда пахтадан мўл ҳосил етиштириш мақсадида муҳим тадбирлар кўрилмоқда. Тадбирда сўз олган “Истара ғолиби” фермер хўжалиги раиси Чори Амиров, “Бобохон Исматулло” фермер хўжалиги раиси Гулбаҳор Ҳамидова каби пахтакорлар ғўза ривожини жадаллаштириш, йиғим-терим жараёнларида теримчиларга муносиб меҳнат шароитини яратиш борасидаги тажрибалари билан ўртоқлашишди.

Бундай учрашувлар Денов ҳамда Жарқўрғон туманларида ҳам ўтказилди.

Мухтасар қилиб айт ганда, вилоятимиз пахтакорлари муҳим мавсум олдидан истиқболдаги вазифаларни белгилаб олишди. Тадбирлар сўнггида бир гуруҳ илғор фермерларга Президентимиз номидан қимматбаҳо совғалар топширилди.

Маҳмуд Али

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг