Бош саҳифа / Таълим / Муҳим масала

Муҳим масала

Вилоят халқ таълими бошқармасида вилоят фуқаролик суди ва  вилоят прокуратураси томонидан “Иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари ва коррупцияга қарши кураш омиллари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Вилоят ХТБ бўлим бошлиқлари, туман халқ таълими бўлимларининг кадрлар бўйича мутахассис ва ҳуқуқшунослари иштирок этган давра суҳбатида вилоят фуқаролик суди раиси Т. Усмонов, вилоят прокуратураси бўлим прокурори У. Бегматова, вилоят покурорининг катта ёрдамчиси Б. Тошпўлатовлар таълим соҳасида меҳнат низоларининг ортиб бораётгани ва уни келтириб чиқараётган омиллар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Шунингдек, тадбирда коррупциянинг олдини олиш, шикоят ва ариза мазмунидан келиб чиқиб, меҳнат қонунчилигига қатъий амал қилиш бўйича масъулиятни янада ошириш юзасидан тушунча ва тавсиялар берилди.

А. МАҲМУДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбийлар-ёшлар даврасида

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан мамлакатимизда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE