Муҳим дастур ижроси

0
61

Газетамизнинг ўтган сонида хабар қилганимиздек, Президентимизнинг шу йил 27 июнда “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастури тўғрисида”ги фармони ўзининг ижтимоий, маънавий-маърифий, сиёсий аҳамияти билан мамлакат тараққиёти йўлида муҳим ҳужжатдир.

Ана шу дастурнинг вилоятимиздаги ижросига бағишланган видеоселектор бўлиб ўтди.

Унда ишчи гуруҳи аъзолари, тегишли ташкилот ва муассасалар, ОАВ ходимлари иштирок этди. Йиғилишни вилоят ҳокими очаркан, қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида қисқа ва лўнда тўхталиб ўтди.

Айни пайтда вилоятимизда республика ишчи гуруҳи айнан шу дастур ижроси бўйича фаолият олиб бормоқда. Ишчи гуруҳи штаби Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ташкил этилган бўлиб, кун-тун давомида фаолият юритади. Вилоят бўйича тўртта ишчи гуруҳи ташкил этилган.  Ишчи гуруҳи аъзолари уйма-уй юриб, ҳар бир ёш билан алоҳида суҳбатлашиб, белгиланган анкетани тўлдириб, 10 кун давомида маълумотлар базасини яратадилар. Бугун вилоятимизда 12 мингдан ортиқ уюшмаган ёшлар мавжудлигини ҳисобга олсак, ишчи гуруҳи олдида жуда катта масъулиятли вазифа турганлигини айтишга ҳожат қолмайди. Юртбошимиз ташаббуси билан “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси ташкил этилганлигидан хабарингиз бор. Ана шу дастур доирасида дастлабки муаммоларни ҳал қилиш учун Сурхон воҳасига 60 миллиард сўм маблағ  ажратилган.

Ёшларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, бир сўз билан айтганда, ёшлар масаласи билан боғлиқ бўлган камчилик ва муаммоларни қоғозда эмас, амалда ўрганиш, мониторинг қилиб бориш, аниқ далил ва рақамлар асосида йўл харитасини тузиш жуда муҳимдир. Ана шулар хусусида республика ишчи гуруҳи раҳбари, Марказий банк бошқаруви раиси ўринбосари Ш. Отабоев, ишчи гуруҳи раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А. Қурбонов, республика Ёшлар иттифоқи бўлим мудири Б. Абдусатторов йиғилганларга батафсил кўрсатма ва маълумотлар беришди.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг