Бош саҳифа / Спорт / Мотопойга

Мотопойга

Жарқўрғондаги Қизилмозор мотосўқмоқларида шу йилнинг февралида мотопойга спорти бўйича ўтказиладиган республика мусобақаси олдидан вилоят биринчилиги ва чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.

Бу галги спорт беллашувларини кузатиш учун ҳам кўплаб томошабинлар келишди.  Вилоят ҳокимлиги, мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши ҳамда унинг тизимидаги  техник ва амалий спорт турлари маркази ҳамкорлигида ташкил этилган саралаш мусобақасида туман автомобил мактаблари,  ўқув спорт-техника клублари жамоаларининг иқтидорли спортчилари иштирок этишди.

— Бугун вилоятимиз туманларидаги “Ватанпарвар”  ташкилотлари қошидаги мотоспорт секциялари  самарали иш олиб бормоқда, — дейди мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши раиси Абдумуталиб Арабов. ­— Жалб этилган тажрибали мураббийлар 10 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёшларимизга спортнинг ушбу тури бўйича машғулотлар ўтказиб келишмоқда. Спортчидан жисмоний тайёргарлик, қатъий интизом ва техник билимларни талаб этадиган мотоспортга қизиқувчилар сони йил сайин ошиб бормоқда.

Вилоятимизда мотоспортни ривожлантириш борасида  ташкилий-амалий чоралар кўрилиб, хориждан сўнгги русумдаги мотоцикллар ҳарид қилинмоқда. Уларга техник хизмат кўрсатувчи мутахассисларнинг малакалари ошириб борилаяпти. Спортчиларнинг нуфузли беллашувлардаги иштироки таъминланиши натижасида эндиликда вилоят жамоаси республика чемпионатида ҳам яхши натижаларга эришмоқда.

Вилоят биринчилиги баҳслари 65, 85, 125, 350, 500 ҳамда 750 см куб ҳажмли мотоцикллар ўртасида ўтказилди. Якунга кўра, 65 см куб ҳажмда Ангор тумани вакили Азмидин Абдузоиров биринчи, Узун тумани вакили Зуҳриддин Мамасаидов иккинчи, Денов автомобил мактаби вакили Шоҳруҳ Абдураҳмонов учинчи ўринни эгалладилар. 85 см куб ҳажмли мотоцикллар баҳсида деновлик Жавлон Умаров биринчи, ангорлик Суннатбек Зоиров иккинчи, узунлик Шоҳрух Абдураҳмонов мусобақанинг учинчи поғанасини банд этди. 125 см куб ҳажмдаги баҳсда Узун тумани спортчиси Рауф Ибрагимов биринчи, Ангор туманидан Раҳматулла Бойматов иккинчи, Термиз автомобил мактаби вакили Раҳмон Шодибоев учинчи ўринни эгаллади. 350 см куб ҳажмли мотоцикллар мусобақасида Ангор тумани иштирокчиси Жасур Маманазаров биринчи, Термиз автомобил мактаби вакили Владимир Поневин иккинчи, Денов автомобил мактаби спортчиси Бахтиёр Хўжаниязов учинчи ўринни забт этди. 500 см куб ҳажмдаги баҳсларда Музработ ўқув спорт-техника клуби спортчиси Равшан Шукуров биринчи, Узун тумани жамоаси вакили Румин Ибрагимов иккинчи, Шўрчи тумани спортчиси Зиёдулла Тоғаев учинчи ўринга муносиб кўрилди. Мусобақанинг 750 см куб ҳажмли мотоцикллар баҳсларида ангорлик спортчилар Ҳамид Қорақулов ва Содиқ  Очиловлар жуфт- лиги биринчи, музработлик спортчилар Рашид Шукуров, Бобо Сулаймонов иккинчи, деновлик Гулмирза Алимов, Евгений Ивашенко фахрли учинчи ўринни эгалладилар.Умумжамоа ҳисобида Ангор тумани ўқув техника спорт клуби спортчилари биринчиликни қўлга киритди. Узун тумани вакиллари иккинчи, Термиз автомобил мактаби жамоаси эса фахрли учинчи ўринни эгалладилар. Ғолиблар республика турнирида вилоят шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Тадбир сўнггида ғолибларга ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди.

Баҳром НОРМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Маҳоратли боксчи тақдирланди

Кеча вилоят ҳокимлигида спорт федерациялари мутасаддилари, мураббийлар, жамоатчилик вакиллари ва иқтидорли ёшлар, ОАВ ходимлари иштирокида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan