Бош саҳифа / Жамият / Морбозлар хонадони

Морбозлар хонадони

Исомиддин Ҳожиевнинг ҳикоя қилишича, саёҳат қилишга чоғланган инсон Шеробод туманининг мўъжизага бой масканларию, ошёнларини томоша қилишга улгура олмайди.

Туманда инсонларни, айниқса, ёшларни табиат билан ошно қиладиган морбозлар ҳам бор. “Чуқуркўл” маҳалласида истиқомат қилувчи морбоз Бобоназар Пардаевнинг хонадонига келувчилар алланечук ҳадик боисми эҳтиёткор бўлишга интиладилар. Кобра, қум бўғма илонлари ва шунга ўхшаш кўплаб судралувчилар меҳр билан парвариш қилинаётган бу хонадондан унутилмас таассуротлар билан қайтишингиз шубҳасиз. Айниқса, фарзандларингиз ҳам саёҳат давомида сизга ҳамроҳ бўлса, уларнинг табиат ҳақидаги қарашлари бутунлай ўзгариши мумкин. Морбоз халқаро “Қизил китоб”га киритилган илон турларини кўпайтиради. Бетобларини даволаб, яна табиат қўйнига қўйиб юборади. Ҳеч бир моддий манфаатсиз 30 йиллик фаолият унинг табиатсевар инсон сифатида номини улуғлади. Ҳатто, хорижлик меҳмонлар ҳам Сурхон воҳасига ташриф буюрсалар, морбоз хонадонига келмасдан сафарига якун ясашмайди. Бобоназар Пардаевнинг хонадонига бир кунда кўплаб меҳмонлар келишади. Улар одатда ўзлари билан жўжа ва шунга ўхшаш илонлар хуш кўрадиган емакларни олиб келишади. Морбоз эса уларга илонларнинг хусусиятлари, табиатдаги ўрни, уларнинг ноёб турларини асраб қолиш билан боғлиқ маълумотларни етказишдан чарчамайди. Илонларнинг шундай турлари борки, улар инсонга таҳдид солмайди. Шунинг учун ҳам фарзандларингиз уларни қўлга олишлари, силашлари, саёҳатдан эсдалик сифатида суратга тушишлари мумкин. Морбоз билан суҳбат, илонлар томошаси ва уларни қўлга олиб кўриш имконияти, сизни ишонтириб айтиш мумкинки, бошқа ҳеч бир жойда учрамайдиган ҳолатдир.

Хуллас, халқимизда юрган дарё, деган ажойиб бир нақл бор. Зотан, тез-тез саёҳатда бўлган инсоннинг ҳаётга, одамларга нисбатан муносабати ўзгаради, фикри теранлашади, турмуш ташвишларини оз бўлса-да унутиб, қалбига бир равшанлик киради, фикри тиниқлашиб, руҳий хотиржамликка эришади.

Абдимажид САФАРОВ,

Термиз ахборот технологиялари

ва туризм касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE