Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Мол-мулк солиғи қандай ҳисобланади?

Мол-мулк солиғи қандай ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорига асосан, жорий йилда жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг умумий ставкаси кадастр қийматига нисбатан 0,2 фоиз миқдорида белгиланган.

Шу билан бирга жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича алоҳида ставкалар шаҳарларда жойлашган умумий майдони 200 кв.метрдан 500 кв.метргача бўлган турар жой ва квартираларга кадастр қийматига нисбатан 0,25 фоиз, майдони 500 кв.метрдан ортиқ бўлган турар жой ва квартиралар учун эса 0,35 фоиз микдорида мол-мулк солиғи ставкалари белгиланди. Бундан ташқари, 2018 йил 1 январдан бошлаб бошқа аҳоли пунктларида жойлашган умумий майдони 200 кв.метрдан ортиқ бўлган турар жой ва квартиралар учун жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси кадастр қийматига нисбатан 0,25 фоиз миқдорида белгиланди. Шуни унутмаслик керакки, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ кадастр қийматидан, лекин 42 миллион сўмдан кам бўлмаган миқдордан келиб чиқиб ҳисобланади.

Жисмоний шахслар мол-мулкини баҳолаш органлари томонидан белгиланган кадастр қиймати бўлмаганда, солиқни ундириш учун Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида 210 миллион сўм микдорида, бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда эса 90 миллион сўм миқдорида мол-мулкнинг шартли қиймати қабул қилинди.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатга олувчи органларда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган янги қурилган турар жойлар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ мол-мулк- нинг шартли қийматидан келиб чиқиб икки баравар микдорида ундирилади.

Жисмоний шахсларга ҳисобланган мол-мулк ва ер солиқлари жисмоний шахслар томонидан солиқ даври учун ҳисобот йилининг 15 октябрига қадар тўланади.

Солик кодексининг 120-моддасига асосан, белгиланган муддатдан кечиктириб тўланган солиқ суммасига ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,033 фоиз микдорида пеня ҳисобланади. Шундай экан, солиқларни ўз вақтида тўлашга шошилинг!

А.КАРИМОВ,
Вилоят ДСБ солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бўлими бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Талабага имтиёзли кредит

Ҳар ҳафта кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўтказилаётган мулоқотларда вилоят ҳокими Тўра …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE