Бош саҳифа / Маданият / Мода ортидаги беҳаёлик

Мода ортидаги беҳаёлик

Миллий маданиятимиз бошқа халқларникидан ўзининг жозибадорлиги билан ажралиб туради. Атлас,  шойи, адрас каби миллий матоларимиз ҳар доим ҳам турли халқларни ҳайратга солган ва харидоргир бўлган. Улардан момоларимиз бир-биридан чиройли ва бичими қулай либослар яратишган ва  бизгача етиб келган. Аммо, бугун ёшлар шундай анъаналаримизга бироз беписанд назар билан қараётгандек назаримда.

Йигит-қизларимизнинг кийиниши, юриш-туриш маданияти хусусида ОАВда бот-бот айтилмоқда. Ҳатто, қизларимизнинг жамоат жойларида тор шим кийиши ҳақида бир неча маротаба салбий фикрлар ҳам билдирилди. Аммо ҳамма ҳам, айниқса, ёшлар бу фикрлардан ўзига керакли хулоса чиқаришмаяпти. Халқ орасида юрадиган ёшларни-ку қўя турайлик, “зангори экран” орқали барчамизга ўрнак вазифасини ўтаётган актриса, хонандаларимиз ҳам ўзларини очиқ-сочиқ  кийишдан тия олмаяпти. Қизларнинг кўча-кўйда шим кийишига-ку кўникиб ҳам қолдик, бироқ уларни турли мусиқий клипларда белини ярмигача очиб, сари кийиб юрганига нима дейсиз? Телевизорда кўрсатилаётган ёш эстрада хонандаларидан бири бўлган Ҳожи Акбар исмли йигитнинг “Гулбадан” номли қўшиғига ишланган клип фикримизнинг  исботидир. Йигитларга келадиган бўлсак, сочини елкасигача ўстириб, жойи келганда зирак тақаётгани, турли туфли ва красофкаларни пайпоқсиз кийишаётгани одамни таажжубга солади. Кексаларимиз буни тушунмай, “Болам пайпоғинг йўқми”, дейишса, “Отахон сиз буни тушунмайсиз, ахир бу мода”, дея фахр билан айтишади. Бундай хулқ ва кийиниш, нафақат атрофдагиларга, балки миллий кийиниш маданиятимизга ҳам ҳурматсизлик эмасми?

Озода ЧОРИЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ноанъанавий сабоқ

Милоддан аввалги II асрда Юнон-Бақтрия подшолиги чегара ҳудуди қандай ҳимоя қилинганини биласизми? Оғир ва енгил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan