Бош саҳифа / Жамият / Мижозлар мамнун

Мижозлар мамнун

Малик ота қизи Маликани қўшни вилоятга турмушга бериб юборди. Мана орадан бир неча ойки, қизидан ҳеч қандай хат-хабар йўқ. Кўз очиб кўргани шу ёлғиз қизи. Бир бор овозини эшитиш учун бутун вужуди қулоқ бўлиб телефонга тикилади.

Улар яшаётган ҳудуд қишлоқ жой эмасми, аксига олиб алоқа яхши эмас. Қўнғироқ келиши учун ҳар куни бир неча километр масофа босиб шаҳар марказига ё қишлоқдаги тепаликка чиқиб ўтиради. Ўшандагина антена чиқади.

Денов туманидаги айрим ҳудудлардаги аҳолининг барчасида мана шу муаммо. Айниқса, тумандаги Ш. Қобилов, И. Тўраев, А. Каримов, Ҳазарбоғ СИУлари аҳлининг алоқа яхши эмаслиги сабаб “Beeline” алоқа компанияси хизматидан норозилиги кучайди. Эътирозлар бир неча бор маҳаллий нашр ларда, интернет сайтларида эълон қилинди.
Қисқа муддат ичида кўп сонли эътирозларга жавобан “Beeline” алоқа компанияси томонидан Ш. Қобилов ИУ “Ўртақишлоқ” маҳалласи марказида 24 метр баландликдаги антена қурилмаси ўрнатилди.

“Beeline” мижозларининг барча талаб ва истаклари инобатга олингани ҳамда алоқа сифати яхшиланганидан мамнун. “Beeline” сим карталарининг бепул тарқатилгани эса ажойиб туҳфа бўлди. Муаммоларнинг мана шундай тез суръатларда ечим топиши аҳолининг нафақат оғирини енгил қилади, балки инсон манфаатлари барча нарсадан устун эканининг амалдаги исботи ҳамдир.

Ўрол БЕКМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan