Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Мижозлар ишончига пухта замин

Мижозлар ишончига пухта замин

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар хўжалик юритувчи субъектлар устав фондидаги улушлари, автомототранспорт воситалари, асбоб-ускуналар ва кўчмас мулк ҳисобланмайдиган бошқа мол-мулкларнинг эркин савдосини ташкил этиш сифатини янада оширишни тақозо этмоқда. Бу юртимизни янги босқичда ривожлантириб, аҳоли фаровонлигини таъминлашда ўз самарасини бераётир.

Вилоятимизда қарийб чорак асрдан буён фаолият юритаётган ташкилотимиз бу борада етарли тажрибага эгалиги билан ҳам мижозлар ишончини қозониб келмоқда. Бу жараёнда ходимларимизнинг малака ва ўз ишига масъулият билан ёндашиши, ўтган йиллардаги тажрибаси  муҳим аҳамият касб этиб, хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлиги юксалиб бормоқда. Соҳада мавжуд ҳалол рақобат шароитида сезиларли натижаларга эришмоқда.   Жумладан, йилнинг ўтган даврида ташкил этилган аукцион савдоларимиз-   да бошланғич баҳоси 2 846 329,3 минг сўм бўлган  33 та автомото-транспорт воситаси ва  бошқа кўчмас мулк ҳисобланмайдиган мулклар  3 749 445 000  сўмга ўз харидорини топди.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулк саналмайдиган бошқа мулк ларга қизиқишни оширмоқда. Шунга мувофиқ ҳамкорларимиз томонидан тақдим этилаётган автомототран- спорт ва кўчмас мулк саналмайдиган бошқа мулкларнинг савдоларини очиқ, ошкора ташкил этиш муҳим вазифамиз саналади. Икки ва ундан ортиқ мижозлар иштирокида ўтказилаётган бундай аукцион савдоларимизни ўтказиш вақти ҳамда муддатларини оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиб, уларнинг очиқлигини таъминламоқдамиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2009 йил  31 декабрдаги “Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг  асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган  объектларини  сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ижроси доирасида  жорий йилнинг ўтган даврида бошланғич баҳоси  72 миллион 898 минг 500 сўм бўлган  8 та автотранспорт воситаси  қарийб 80 миллион сўмга очиқ аукцион савдоларимиз орқали ўз харидорини топиб, ундан тушган маблағ тегишли тартибда тақсимланди.

Суд қарорларига асосан банкрот, деб эълон қилинган корхона ва бошқа хўжалик юритувчи субъект- ларнинг суд тугатиш бошқарувчилари буюртмасига асосан ким ошди савдога чиқарилган  бошланғич баҳоси 24 846 000  сўм бўлган тўртта автотранспорт воситаси қарийб 30 миллион сўмга реализация қилинди.

Тегишли шартномага мувофиқ жорий йилда “Shingdong spinning Termiz”  қўшма корхонасининг асбоб-ускуна ва жиҳозлари савдосини ташкил этдик.  Бошланғич нархи  2 433 544 000  сўм бўлган асбоб-ускуна ва жиҳозлар аукцион савдомизда 3 240 20 000 сўмга  “Nurmuxammad tex Termez” масъулияти чекланган жамияти томонидан сотиб олинди. Хўжалик юритувчи субъектларнинг  автотранспорт воситалари, асбоб-ускуналари ва кўчмас мулк ҳисобланмайдиган бошқа мол-мулклари очиқ савдоси билан боғлиқ бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.  Бироқ, бу ерда гап масаланинг бошқа жиҳати  — хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада ошириш хусусида бормоқда. Мижозлар ишончини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирларини белгилаб олганмиз. Шу асосда мижозларга юксак даражада  хизмат кўрсатишга интилмоқдамиз. Жамоамизда муомала маданияти, тезкор ва  ишончли ахборот-маслаҳат хизмати кўрсатиш тартиб-тамоили шаклланган. Бунга ҳар бир ходим алоҳида масъулият билан ёндашади. Шунингдек, давлат ва нодавлат ташкилот, корхона ҳамда муассасалар билан алоқаларимиз мустаҳкамланиб бораётгани ҳамкорларимиз сафини кенгайтиришда муҳим омил бўлмоқда. Буларнинг барчаси мижозлар манфаати учун хизмат қилаётгани аҳамиятлидир.

М.ТУРСУНОВ,
“Surxondaryomulkmarkazi” масъулияти чекланган жамияти директори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сохта чипталар…

Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Олтинсой туман бўлими тумандаги электр таъминоти корхонаси ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE