Бош саҳифа / Маданият / “МИР” телеканали Термизда фильм олмоқда

“МИР” телеканали Термизда фильм олмоқда

Шу муносабат билан вилоят “Матбуот уйи”да Россиянинг “Мир” телеканали ижодкорлари иштирокида вилоятимиз газеталари ва телевидениеларида меҳнат қилаётган журналист ва операторлар учун маҳорат сабоқлари ташкил этилди.

“Мир” телеканали ижодкорлари шу кунларда вилоятимизда меҳмон бўлиб турибди. Улар томонидан Афғонистонга собиқ иттифоқ қўшинлари киритилганлигининг 40 йиллигига бағишланиб ҳужжатли фильм олинмоқда. Айни мақсадсиз урушнинг моҳияти очиб бериладиган фильмдаги воқеалар Термиз билан боғлиқ. Негаки, ҳарбий қўшинлар айнан Ҳайратон кўприги орқали киритилган эди. Тарихнинг очилмаган ва кўпчиликка номаълум воқеалари фильмда ўз аксини топади. Россиялик телеижодкорлар фильмдан кўзланган мақсад уруш ортидаги инсонлар фожеасини очиб беришдан иборат эканлигини таъкидлар экан, Ўзбекистон ҳукуматининг Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни тиклаш ишларидаги ташаббусларини ҳамда амалий ҳаракатларини юқори баҳолади.

— Мен асли Ўзбекистонда, аниқроғи, Самарқанд шаҳрида туғилганман, — дейди “Мир” телеканалининг журналисти Руслан Ражабов. — Қуёшли юртнинг меҳри мени доимо ўзига тортиб туради. Айниқса, қадимий шаҳарлар ва обидалар, меҳмондўст ва бағрикенг инсонлари барчамиз учун ниҳоятда қадрли. Ушбу фильмни суратга олиш жараёнида Ўзбекистонда бўлиб, буни яна бир карра ҳис қилдик. Фильмимизни яратиш чоғида бир қизиқ, аммо таажжубли маълумотга дуч келдик. Афғон урушининг сўнги қурбони ким, деган саволга жавоб излар эканмиз, унинг сўнгги қурбони Донецк вилоятидан бўлган рус йигити эканлиги, онаси фарзандининг бу урушга ўша замонда урф бўлган арзимас буюм — магнитофон олиш ниятида кетганлигини афсус билан айтгани бўлди. Фильмнинг бош ғояси тинчликни қадрлашдир.

“Мир” телеканали тасвирга олиш гуруҳи аъзолари вилоят телерадиокомпанияси ходимларининг саволларига жавоб берар экан, телемаҳсулотларни тайёрлашдаги тажрибалари билан ҳам ўртоқлашдилар. Тадбирда вилоят телерадиокомпанияси директори Баҳриддин Мингбоев меҳмонларга маҳорат сабоқлари учун миннатдорчилик изҳор этди.

Икром АМИРҚУЛОВ
суратга олган

Баҳром НОРМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Нега Турон деб аталган?

Тарихий асарлар ва географияга оид манбаларда Турон, Туркистон, Туркистон губернаторлиги, Ўрта Осиё, Марказий Осиё каби …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE