Бош саҳифа / Жамият / Миннатдормиз

Миннатдормиз

Биз Музработ тумани “Дўстлик” маҳалласида истиқомат қиламиз. 6 йилдан буён электр энергияси муаммосидан қийналиб келаётган эдик. Маҳаллада жойлашган трансформатор аҳоли кўплигидан ортиқча юкламага бардош бера олмасди.

Қўни-қўшнилар билан айниқса, қиш фаслида ўзаро тортишувлар бўлар эди. Туманимиздан халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган Искандар Абдуллаев ёрдами билан жорий йилнинг июнь ойида кўчамизга янги трансформатор қўйилди. Бундан жуда хурсанд бўлдик. Энди оила аъзоларимиз билан бемалол кеча-кундуз электр энергияси ёруғида ўтиришимиз, фарзандларимиз истаган пайтида дарсга пухта тайёргарлик кўришлари мумкин. Мана шундай инсонлар бор экан, шарт-шароитлар яхшиланиб, халқнинг оғири енгил бўлаверади.

Музработ туман “Дўстлик” маҳалласи фуқаролари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Яхшилар кўмаги Бехзодни ҳаётга ишончини қайтарди

Бир куни Бехзод мактабда тўсатдан бошланган оғриқдан кўксини чангаллаганча йиқилди. Синфдош дўстларию ўқитувчилари бир амаллаб …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan