Бош саҳифа / Жамият / Миннатдормиз

Миннатдормиз

Зўр қувонч ва эҳтирос билан ушбу миннатдорчилик мактубини битмоқдаман.

Чунки икки қардош ва қўшни халқ давлат чегараларининг очилиши муносабати билан тантаналарда иштирок этиб, унда Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг самимий сўзларини эшитдим ва эртанги ҳаётга катта ишонч билан қарай бошладим.

Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари раҳбарлари томонидан қилинган бу олижаноб иш тарихий воқеа бўлди. Шундан сўнг, менда Сурхон воҳасига саёҳат қилиш иштиёқи туғилди. 15 май куни у ерда меҳмон бўлдим. Икки давлат чегараларидаги масъул ходимларнинг муомаласи ва ҳозиржавоблигини кўриб қувондим.

Беҳад кайфиятим чоғ ҳолда ҳокимият қабулхонасига етдим. Вилоят ҳокими давлат расмий сафарида эканлар. Мени вилоят маънавият ва маърифат маркази раҳбари Фирдавс Шарипов қабул қилди. У кишига “Халқ овози” газетасида чиққан чегарадаги тантаналарга оид мақоламни бердим. Ажойиб суҳбат қурдик. У киши вилоят ёш ижодкорларининг “Кенглик оҳанглари” номли китобини туҳфа этди. Мен ҳам Хатлон вилоят ўзбек ижодкорларининг жамоа тўпламини ва ўзимнинг “Илҳом эҳсони” номли китобимни совға қилдим.

Шундан сўнг, “Сурхон тонги” газетаси таҳририятида меҳмон бўлдим. Унда мени бош муҳаррир ўринбосари, таниқли шоир Сафар Омон қабул қилди. Бу ерда ҳам ширин суҳбат бўлди. Китоблар алмашинди. Термиз шаҳрини йигирма беш йил илгари кўрган эдим. Шундай катта ўзгаришлар бўлибдики, таниш қийин! Чин дилимдан қувондим ва Ўзбекистон раҳбари, муҳтарам Шавкат Мирзиёевга ҳамда бутун ўзбек халқига бахту саодат ва янгидан янги омадлар тиладим.

Ишончим комилки, яқин йилларда Ўзбекистон жаҳондаги буюк ва суюк давлатлардан бири бўлади. Менинг самимий миннатдорлигимни қабул қилишларингизни сўрайман! Ўзбек ва тожик дўстлиги боқий бўлсин!

Неъмат
МУҲАММАД САИД,
Тожикистон матбуоти
аълочиси, шоир

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan