Бош саҳифа / Таълим / Миннатдорчилик

Миннатдорчилик

Биз Шўрчи туманидаги “Элбаён” маҳалласида яшаймиз. Тумандаги 5-мактабнинг филиали шундоқ қишлоғимизда жойлашган. Бу ерда меҳнаткашларнинг 209 нафар фарзандига 15 нафар малакали ўқитувчи таълим-тарбия беради.

Ҳар тўкисда бир айб деганларидек, қишлоғимиздаги мактаб ўн йилдан буён электр энергиясидан узиб қўйилганди. Бу борада ота-оналар, тумандаги тегишли ташкилотларга мурожаат қилдик. Лекин натижа чиқмади. Ниҳоят, республикадаги тегишли жойларга арз қилишга мажбур бўлдик.

Янги йил арафасида вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Илҳом Сафаров туман электр тармоқларидаги мутасаддиларни олиб келиб, мактабга борадиган электр линиясини қайта текширтириб, чироқни улаб берди. Мактаб ўқувчилари, ўқитувчилардан ҳам кўра, ота-оналар кўпроқ хурсанд бўлишди. Ўн йилда битмаган ишни бир кунда битказганлиги учун вилоят халқ таълим бошқармасига қишлоқдаги ота-оналар номидан миннатдорчилик билдирамиз.

Ҳамроқул ОМОНҚУЛОВ,
Шўрчи туман, “Элбаён” маҳалласи, II гуруҳ ногирони

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қалбни ёритувчи маёқ

Онам қишлоқдаги мўъжаз кутубхонада ишлардилар. Бутун ҳаётим давомида китобни севишни, уларга меҳр қуйишни онамдан ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE