Бош саҳифа / Маданият / “Мингта китоб — минг нафар дўст!”

“Мингта китоб — минг нафар дўст!”

Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига сайланган депутат Элёр Гўрўғлиев ташаббуси билан “Мингта китоб-минг нафар дўст” деб номланган лойиҳа доирасида Бандихон маҳалласи ва унга яқин 48-сонли мактаб ўқувчилари учун минг дона ўзбек ва дунё адабиёти дурдоналаридан етказиб берилди.

Йиғилишда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал демократик партияси вилоят аппарат раҳбари Алишер Рўзиев, вилоят ҳокими ўринбосари М. Қобулова, партиянинг депутатлик гуруҳи раҳбари Дилбар Сувонова, вилоят халқ таълими бошқармаси бош мутахассиси Ҳамза Ҳайитов ҳамда “Ишонч“ телерадиокомпанияси раҳбари Абдуғани Қодировлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар китоб инсон маънавиятини юксалтирадиган, уни комиллик сари етаклайдиган бебаҳо хазина эканлигини таъкидлашди. 

-Китоб-маънавият хазинасидир. Ёшларимизнинг билимли, илмли ва аввало катта маърифат эгаси бўлиши барчамизнинг бурчимиздир. Ушбу хайрли ишларни амалга оширишда қўллаб-қувватлагани учун вилоят ҳокими ўринбосари Р. Чориевдан жуда миннатдормиз,- дейди Э. Гўрўғлиев.

Тадбир якунида иштирокчилар ўқувчилар ва маҳалла аҳолиси учун яна юз дона китобни бепул улашишди.

Шунингдек, бир гуруҳ эҳтиёжманд оилалар фарзандларига мактаб сумкалари берилди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ноанъанавий сабоқ

Милоддан аввалги II асрда Юнон-Бақтрия подшолиги чегара ҳудуди қандай ҳимоя қилинганини биласизми? Оғир ва енгил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan