Бош саҳифа / Жамият / Минг дардга шифо асал

Минг дардга шифо асал

Кўпчилик хонадонларда эрталабки нонушта пайтида шакар истеъмол қилинади. Асални эса тановул қилувчилар кам. Аслида асал шакарга нисбатан анча фойдалироқ. Мутахассисларнинг берган маълумотларига қараганда, у 100 фоиз табиий маҳсулот. Асал турли оғир хасталиклардан эндигина тузалиб, қувват камайганда, машғулотлар ёки спорт мусобақаларидан сўнг ҳам организмнинг кучини қайта тиклашга ёрдам беради.

У иммунитетни ошириб, шамоллашни даволашда ҳам фойда қилади. Сут билан қайнатилган асал йўтал ва томоқ оғриғига қарши ичилади, шунингдек, тумовда ҳам истеъмол қилиш яхши самара беради. У ажойиб антисептик восита ҳамдир. Бадандаги яра, кесилишлар ёки тери яллиғланиши муаммоларига қарши қўллашда ҳам ишлатилади.

Аксарият асаларичилар тонгда уйқудан уй- ғонгандан сўнг, оч қоринга бир чой қошиқ асал истеъмол қилиб, кетидан сув ичишни маслаҳат беради. Бу усул ҳақиқатан ҳам фойдали бўлиб, организмда барча алмашиш жараёнлари фаоллашади, стресс даражаси пасаяди ва чарчоқ йўқолади. Ушбу шифобахш неъматни истеъмол қилган кишида ортиқча вазн ҳосил бўлмайди.

Бу неъмат бир вақтнинг ўзида ҳам ширинликка бўлган эҳтиёжни қондиради, ҳам қондаги шакар миқдорини ошириб юбормайди. Асал асаб тизимини мустаҳкамлаш хусусиятига ҳам эга бўлиб, ундан самарали ухлатувчи сифатида фойдаланиш мумкин. Бунинг учун 2 қошиқ қалампирмунчоқ 3 пиёла қайноқ сувга солинади ва ярим соат давомида дамлаб қўйилгач, сузиб олинади ва 4 қошиқ асал билан аралаштирилади. Бу ичимлик бир кунда уч маҳал ярим пиёладан ичилса, фойда беради.

Асалнинг таркиби ов- қат ҳазм қилишни яхшиловчи ва юқори кислоталиликда фойдали бўлган моддалардан ташкил топган. Шунинг учун у ичак касалликларининг деярли ҳамма турларида тавсия қилинади. Агар аёл киши қаришни хоҳламаса асал ейиши лозим, чунки унинг таркибида жуда муҳим модда — антиоксидантлар мавжуд. Улар ажинларни келтириб чиқарувчи эркин радикалларнинг ҳаракатига тўсқинлик қилади. Асал ажинларни камайтиришга, терининг рангини яхшилашга ва теридаги ёғ безлари ишининг тезлигини пасайтиришга ёрдам беради.

Қадимдан асал доривор восита сифатида қўлланиб келинади. Унинг таркибида Б витаминлар гуруҳи, С витамини, шунингдек, органик кислоталар, эфир ёғлари, сув, шакар, углевод ва ферментлар ҳамда глюкоза, фруктозалар ҳам мавжуд.

Ҳар нарсанинг меъёри бўлгани каби асал баъзи ҳолларда зарар келтириши мумкин. Масалан, қандли диабетга чалинганларга ҳамда икки ёшгача бўлган болаларга тавсия этилмайди. Сурункали қанд касаллиги ёки ошқозон ярасидан азият чекаётган беморлар оч қоринга ҳатто бир чой қошиқ асал истеъмол қилса ҳам зарар кўриши мумкин. Асални кучли иситиб истеъмол қилмоқчи бўлсангиз, фойдали хусусиятларини йўқотиши мумкин. Ҳар куни иштаҳани назорат қилмасдан асал истеъмол қилиш тезда ортиқча вазн тўплашга олиб келади. Айниқса, аллергияси бор кишилар тамадди қилиши хавфли ҳисобланади, дейди шифокорлар. Чунки асал астма, тери қичиши ва қизариши, ҳатто баъзан шишларни келтириб чиқариши мумкин экан.

Шундай экан, бу неъматдан меъёрида ва ўз ўрнида фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Адолат МЎМИНОВА
тайёрлади

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE