Бош саҳифа / Маданият / Минг бор эшитгандан бир бор кўрган афзал

Минг бор эшитгандан бир бор кўрган афзал

ИИВ Сурхондарё академик лицейи жамоаси ҳам таҳсил жараёнида ушбу ақидага амал қилади. Яъни у ерда таҳсил олаётган ўқувчи-ёшлар учун назарий  билимларни амалиётда қандай қўллаш мумкинлиги, умуман ички ишлар органлари тизимида олиб борилаётган жараён билан яқиндан танишишлари учун вилоят ички ишлар бошқармаси биносига саёҳат уюштириш одат тусига кирган.

Яқинда академик лицейда ўқиётган 1-курс ўқувчилари учун ана шундай саёҳат ташкил этилди. Унда ўқувчилар бошқарманинг бир қатор соҳавий хизматлари фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Шунингдек, ўқувчилар вилоят ички ишлар бошқармаси тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди фаолияти билан ҳам танишишди. Бу ерда ёшларга масъул ходимлар томонидан жангавор ҳарбий техника ҳамда қурол-аслаҳалар ҳақида маълумот берилди.

Вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида эса ходимлар тергов жараёнлари, терговчиларнинг иш-тажрибалари билан ўртоқлашишди. Энг муҳими, ёшлар у ерда яратилган шароитларни ўз кўзлари билан кўриб, тизим ходимлари билан суҳбатлашишгач, уларда аниқ тасаввур ҳосил бўлди. Уларни қизиқтирган саволларига жавоб олишди.  

Албатта, бу каби саёҳатлар ёшларнинг соҳага бўлган қизиқишини янада ошириши, шубҳасиз.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ijodkor o‘qituvchilar nazmi

“Surxon nashr” nashriyotida chop etilgan “Ustoz va shogird” kitobining mualliflari — mutaxassisligi bo‘yicha fizika-matematika fani …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan