Бош саҳифа / Жамият / Миллийлик чегараси

Миллийлик чегараси

Устозимиз “Инсон ва ҳайвон ўртасидаги чегарани бузганлиги оқибатида инсоният “спид” деб аталган бедаво касаллик орттириб олган”, деб қолди. Чегара, уни унутиш ва бузиш мени ўйга толдирди.

Ҳудудий чегара, иқтисодий чегара, урф-одатлар чегараси, тасаввурий чегара… ва  буларнинг барчаси битта ўқ илдизга бориб туташади. Бу халқимизнинг миллийлик чегараси.

Ривожланиш жадаллашгани сари чегараларни муҳофаза этиш мушкул бўлиб бормоқда. Кўриниб турган чегарани ҳимоялашку муаммо эмас. Кўринмас чегараларга эса яширин таҳдидлар бўлаётганини инкор этиб бўлмайди.

Интернет тармоғи, фильмлар, қўшиқлар, китоблар ва жонли алоқа воситалари орқали кириб келаётган “оммавий маданият” аталмиш маданиятсизлик тарғиботи ота-боболаримиздан олтин мерос сифатида авлоддан-авлодга ўтиб келаётган миллийлигимизнинг барча кўринишларига гоҳ билиниб, гоҳ билинмай “вирус” тар қатаётгани, миллат жонкуярларини саросимага солаётгани бежизга эмас.

Баъзан истироҳат боғлари ёки чеккароқ кўчалардан ўтаётганда кўзимни ердан олмай бораман. Ўйлайман, ёшлигимда телевизорда енгсиз кўйлак кийган қизларни кўрсам, оила аъзоларимдан хижолат бўлиб, ташқарига чиқиб кетардим. Бугун бу одатий ҳолга айланган. Ҳали замон боғлардаги, кўчалардаги ҳаёсизликлар ҳам қалбимизни безовта қилмай қўйишидан чўчийман…

Қачонки бизга берилган неъматларнинг, имкониятларнинг қадрига етсакгина гапираётган гапимиздан тортиб ҳаракатларимизгача миллийлик чегарасини ҳис қиламиз. Ана шундагина ўзлигимизни англатишга қодир қадриятларимизни бус-бутунлигича келажак авлодга етказа оламиз.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тадбир ўтказилди

Кўнгилсизликнинг олдини олиш мақсадида ходимларимиз Собир Термизий номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази ишчи ходимлари билан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan