Бош саҳифа / Жамият / Миллий ғурур тарбияси

Миллий ғурур тарбияси

Ҳар сафар таътил бошланди дегунча сингилларим билан қишлоққа, бобом ва бувимнинг уйларига ошиқамиз. Чунки уларнинг бир-биридан қизиқ эртакларини, ривояту ҳикоятларини соғинамиз. Айниқса, ҳар гал борганимда бувижонимдан янги бир ўйин ўрганиб келамиз. Улар бизга бештош, лайлак келди, тапир-тупур қалдирғоч, ошиқ, беркинмачоқ, курак, оломон пойга каби қизиқарли ўйинларни ўргатишган.

Улар орасида энг қизиғи, бу дорбоз ўйинидир. Айниқса, ушбу ўйин ҳақида бувимнинг сўзлаб берган ривоятларини мароқ билан эшитамиз.

Уларда айтилишича, пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг куёвлари бўлмиш Ҳазрат Али Ҳайбар шаҳридаги ғайридинларга қарши курашган. Аммо Ҳайбар шаҳридаги мустаҳкам қалъани ҳеч ким забт эта олмаган. Чунки қалъанинг атрофи қоятошлар ва сув билан ўралган бўлиб, улардан ўтиш ниҳоятда қийин экан. Ҳазрат Али қалъа- ни забт этиш учун қўшинни бошлаб келибдию аммо унга кириш йўлини билмасди. Шунда дор қурдириб, унга арқонлар тортирган ва барча жангчилар ана шу арқонлардан ўтиб, шаҳарга киришга муваффақ бўлган. Ҳазрат Али эса ғайридинларни енгиб, Ҳайбарни забт этган.

Бизнинг юртимизда ҳам дорбозларга алоҳида эътибор билан қаралади. Айтишларича, дорбозларнинг шаҳарларга келиши осойишталикка, қишлоқ жойларга келиши мўл ҳосил олинишига сабаб бўлади, деган нақл бор. Манбаларда келтирилишича, ХV аср бошида Амир Темурнинг Самар қанддаги саройида бўлган элчи Рюи Гонзалес де Клавихо дорбозларнинг маҳоратини зўр таажжуб билан ифодалаган. Биламизки,ҳар қандай ривоят, афсона ёки эртак ҳақиқатдан хабар берувчи манбадир. Ушбу ривоятларда ҳам оз бўлса-да ҳақиқат бор.

Дарҳақиқат, миллий ўйинлар болаларда миллий ғурурни тарбиялайди. Энг муҳими, хал- қимизнинг ижтимоий ҳаёти, меҳнат фаолияти, турмуш тарзи акс этган миллий ўйинларимиз ватанга, анъаналарга муҳаббат уйғотади. Шунинг дек, ёшларни ҳалолликка, саховатпешаликка, тўғрисўзликка, меҳнатсеварликка ўргатади. Уларнинг кучли, чаққон, серҳаракат, зийрак, топқир, ўзаро ҳамкор бўлишларига ёрдам беради.

Бироқ, бугун аксарият болалар ва айрим тенгдошларим бўш вақтини телефон, компьютер ва интернет тармоғидаги ўйинларни ўйнаш билан ўтказишмоқда.

Тўғри, бугун ахборот асрида ёшларни миллий ўйинлар билан жалб қилиш қийиндир, аммо миллий ўйинларимиз асосида турли хил ақлий ўйин дастурларини яратиш мумкин-ку. Албатта, халқ ўйинлари авлоддан авлодга ўтгани сари такомиллашиб, сайқал топиб борган. Шу маънода бугун бу каби ўйинларимизни замонавий технологиялар асосида такомиллаштириб, уларни мактабларда дарс жараёнларида ҳам қўлласа бўлмайдими?

Умида АБДУРАЗОҚОВА,
мактаб ўқувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE