Бош саҳифа / Жамият / Миллий ўйинлар сири

Миллий ўйинлар сири

Болаликда яшинмачоқ ўйнашни ёқтирмаган киши топилмаса керак. Асосан, қоронғи тушганда ўйналадиган, содда ва қизиқарли тузилган бу ўйин болаларни бўлғуси ҳарбий хизматга тайёрлаган.

Миллий ўйинларимизнинг ҳар бири бола тарбиясида ана шундай муҳим аҳамиятга эга. Зеро, қадимдан ота-боболаримиз фарзандларининг жисмонан бақувват, зийрак, чидамли бўлишлари учун турли ўйин турларини яратишган. Болалар вояга етгунга қадар “жумутоқ”, “бештош”, “яшинмачоқ”,   “қувлашмачоқ”, “сандиқча”, “сипол”, “ошиқ”, “чиллик” каби ўйинларни ўйнашган.

Мисол учун, иккала қўлига данак яшириб, жуфтми, тоқмилигини топишга ундайдиган “жумутоқ” ўйини болаларни сезгирлик ва зийракликка ўргатса, “чиллик” ўйини ҳушёрлик ва мерганликка ўргатиб, болаларнинг жисмонан бақувват бўлиб ўсишларини таъминлаган. “Пиёда пойга” чаққонликка, “сипол” эса эпчилликка, икки киши орқага ўгирилиб, қўлини бир-бирининг орасидан ўтказиб, елкасини теккизган ҳолда бирин-кетин бир-бирини кўтарадиган “сандиқча” ўйини эса чидамли ва иродали бўлишга ундаган.

Ўзбек элининг донишмандлигини қарангки, ҳар бир ўйин мағзи халқ оҳанглари, миллийлик, меҳр-оқибат, жасорат, мардлик, ватанпарварлик, фидойилик ва инсонийлик каби туйғулар билан бойитилган. Таълим ва тарбиянинг бундай уйғунлиги эса етук инсонни тарбиялаш учун дастуруламал вазифасини ўтайди.

Бу каби ўйинлар сирини билай десангиз, фестивалда уюштириладиган варрак учириш, тош кўтариш, арқон тортиш каби кучли ва бақувват бўлишга ундовчи миллий ўйинларни, дов-юрак дорбозларнинг қизиқарли томошаларини ўтказиб юборманг.

Умида АБДУРАЗОҚОВА,
Термиз шаҳридаги
11-умумтаълим
мактаби ўқувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE