Бош саҳифа / Жамият / Миллий кийимлар тарихи

Миллий кийимлар тарихи

Кийим кечаклар халқ тарихи билан узвий боғлиқ. Уларда бирон бир элат тарихига бориб тақаладиган анъаналар, ижтимоий муносабатлар, маърифий, диний ва эстетик шаклларнинг айрим унсурлари ифодаланади.

Эркаклар кийим-кечаклари бичимининг даврлар мобайнида ўзгармай келаётганлиги, уларнинг қадимийлигидан далолат беради. Уларнинг минтақаларга қараб фарқланиши ва хусусиятлари эса матосининг ранги билан белгиланади.

Қадим замонларда эркаклар кўйлаги асосан бир хил тусдаги оқ матодан тикилиб, косиб дастгоҳида тўқилган. Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм воҳаларида ҳам ёқаси ётиқ кўйлакларни кийишган. Чавандозлар, овчилар эса намат-кигиздан, жун мўйнадан, ошланган теридан тикиладиган чолвор кийишган.

Йигитлар киядиган чопонлар қўлда ёки фабрикада тўқилган йўл-йўл нимшойи беқасамдан тикилиб, беқасам тўн деб аталган. Энг дастлабки тўн суннат  кейин эса никоҳ тўйига атаб тикилган. Марҳумнинг яқин қариндошлари бўлмиш йигит таъзия-мотам кунлари худди шу тўн устидан белбоғ боғлаб юрган. XIX-XX аср бошларида Бухоро хонлари ва амирлари аксарият маросимларда зардўзи чопон кийишган. Энг моҳир зардўзи усталар уларнинг саройларида меҳнат қилган.

Эркаклар, аёллар, болалар, жумладан, ўғил ва қиз болалар, чоллар ва кампирлар ўзларига хос бош кийим кийган. Дўппилар учи чўққи, конус шаклида, ярим қубба, таги ясси думалоқ, тўртбурчак-чорси шаклида тикилиб, ипак, заррин ип, кумуш иплар билан кашта тикиб безатилган. Воҳамизда пилтадўзи дўппилар, Тошкентда эса гул (кашта) тикилган дўппилар билан бир қаторда бахмал дўппилар ҳам кийилган.

Саллалар ип газлама, ип аралаш жун матолар, дока, баъзан қимматбахо нав матодан тайёрланиб, ҳар бир ижтимоий табақа саллани ўзига хос ўраши билан ажралиб турган.  Салла биринчи марта ўғил болалар бошига суннат тўйида тантанали суратда ўраб қўйилган, кейинчалик бундай маросим никоҳ тўйида такрорланган. Салла матоси одатда олти метрдан кам бўлмаслиги шарт эди.

Аёлларнинг анъанавий кийим бошлари эса  кўйлак, лозим, чопон, мурсак, тўн, пешмат, камзул, нимча. Паранжи-чачвон шаҳарлик аёлларнинг мажбурий устки кийими ҳисобланиб, кўчага чиққан пайтларида бошга ёпиниб юрганлар,бошларида ҳилма-хил рўмоллар, ранг-баранг дўппилар  кийилган.

Олимжон ТОШПЎЛАТОВ,
вилоят ўлкашунослик музейи бўлим мудири 

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE