Бош саҳифа / Жамият / Миллий гвардия – давлат таянчи

Миллий гвардия – давлат таянчи

Юртга садоқат, Ватанга муҳаббат инсон ҳаётини безайдиган энг муҳим омиллардан бири саналади. Зеро, ҳаётимизни асло Ватандан айро тасаввур қилиб бўлмайди.

Ёшларимизни миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашда маънавий-маърифий тадбирлар муҳим аҳамият касб этади.

Яқинда Термиз ахборот-технологиялари ва туризм касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ҳамда ёшлар иттифоқининг Термиз шаҳар Кенгаши, ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчи-ёшлари ҳамда мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши чақирилувчилари ўртасида  ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий армиямизнинг қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончни кучайтириш, Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган ислоҳотлар билан таништириш, Миллий гвардия ҳарбий қисмларида мавжуд техника ва қурол-аслаҳалар тўғрисида кенгроқ тушунча ҳосил қилиш мақсадида ҳарбий ватанпарварлик тадбири ўтказилди.

Тадбир уч босқичда бўлиб ўтди. Тадбирни вилоят ҳокимлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳ раҳбари Абдухолиқ Каримов очди ва барчани яқинлашиб келаётган Хотира ва Қадрлаш куни  муносабати билан чин юракдан  муборакбод этди. Шунингдек, Миллий гвардия вилоят бошқармаси масъуллари томонидан Миллий гвардияни ташкил этишдан кўзланган мақсад ва вазифалар тўғрисида атрофлича тушунча берилди.

Миллий гвардия вилоят бошқармаси шарт-нома асосидаги ҳарбий хизматчиси, “Жасорат” медали соҳиби, сержант Оқилжон Холмуродов 2000 йил Сариосиё тоғларида экстремистик гуруҳларга қарши курашда ҳалок бўлган хизматдошларини хотирлаб, тўлқинланиб гапирди.

Тадбир давомида  коллеж ўқувчилари томонидан тайёрланган ватанпарварлик руҳидаги қўшиқ ва саҳна кўринишлари, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар намойиши, шунингдек, ҳарбий хизматчилар томонидан спортнинг қўл жанги тури бўйича тайёрланган кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Холмуҳаммад  ТОҒАЙМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE