Бош саҳифа / Жамият / Миллий гвардия – бизнинг фахримиз

Миллий гвардия – бизнинг фахримиз

Бугун қаерда бўлманг, либослари ўзларига ярашиб турадиган ҳарбийларга, уларнинг адл қиёфасига кўзингиз тушади. Айниқса, марказий шаҳарлари-мизда жамоат тартиби ва осойишталикни сақлашда туну кун сергак турган отлиқ хизматчилар ҳам диққатимизни тортади. Юртдошларимиз уларнинг “Миллий гвардия” ҳарбий хизматчилари эканлигини яхши билишади.

Дарҳақиқат, Президентимиз ташаббуси билан асос солинган “Миллий гвардия” ҳарбий бўлинмалари мамлакатимиз тинчлиги ва фуқароларимиз ҳуқуқларининг ҳимояси йўлида хизмат қилмоқда. Ўтган қисқа вақт давомида мазкур тузилма фаолиятининг ҳуқуқий асослари шакллантирилиб, унда хизматчилар учун муносиб шарт-шароитлар яратилди. Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига кўра, ҳар жума “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” деб эълон қилинди. Шу муносабат билан Термиз давлат университетида “Ватан — муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” деган концептуал ғояни ўзида мужассам этган ҳарбий ватанпарварлик тадбири ташкил этилди.

Тадбир доирасида дастлаб талаба ёшлар билан мулоқот ўтказилди. Унда “Миллий гвардия” вилоят бўлинмаси зобитлари Ф.Усмонходжаев ва бошқалар Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, бу тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад ҳақида батафсил сўз юритишди. Университет ректори А.Тошқулов бундай учрашувлар ёшларимизнинг маънавий камолоти ва дунёқарашининг ўсишида муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Қилинган маърузалар ва намойиш этилган фильм да “Миллий гвардия” ҳарбий бўлинмаларининг асосий фаолияти, сафларда хизмат қилиш ҳар бир ўғлон учун шараф эканлиги далиллар ва лавҳалар орқали ёритиб берилди. Шундан сўнг, университет талабалари учун “Миллий гвардия” ҳарбий бўлинмасида фойдаланилаётган қурол-аслаҳалар ва техникалар, жанговар ҳолатдаги ҳарбийлар, уларнинг озиқ-овқат таъминоти билан боғлиқ кўргазмалари ташкил этилди.

— Бугунги учрашув ва ҳарбий кўргазмалар менга оддий аскарликдаги вақтларимни ёдимга солди, — дейди университетнинг кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича) йўналиши 3-курс талабаси Шерзод Мелиқулов­. — Олий маълумотга эга бўлиб, албатта, “Миллий гвардия” сафларида хизматимни давом эттирмоқчиман. Кўргазмада ҳарбийларимиз учун яратилган шароитлар, энг сўнгги қурол-аслаҳаларнинг намойиш этилгани тенгдошларимнинг ҳам қизиқишини янада оширди.

“Миллий гвардия” ҳарбий бўлинмаси раҳбарияти бундай учрашувларни келгусида ёшлар оммаси орасида, мактаб, коллеж ва академик лицейларда ҳам ташкил этиш истагида.

Баҳром НОРМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Улуғ инсон эди…

У пайтлар Ангор тумани маданият бўлими бошлиғи бўлиб ишлар эдим. Ташкилотчилигим, ташаббускорлигимни яхши билган туман …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE