Бош саҳифа / Спорт / Миллий қадрият тимсоли

Миллий қадрият тимсоли

Спорт азалдан халқларни бирлаштирувчи, ҳажиҳатлик ришталарини мустаҳкамловчи восита бўлиб келган. Кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ал Ҳаким ат Термизий хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир ҳам айнан бетакрор қадриятимизга бўлган чексиз ҳурмат намунасидир.

Жорий йилда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида мазкур ХIII Халқаро турнирни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишга алоҳида тайёргарлик ишлари олиб борилди. Турнирда иштирок этиш учун келган 50 га яқин давлатдан 100 дан ортиқ спортчи ва меҳмонлар Термиз халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Турнир олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида халқаро Кураш федерацияси, Осиё Олимпия Кенгаши, Осиё ўйинлари бош директори Ҳайдар Фарман хорижлик ҳамда республика ОАВ ходимларининг турнир ва курашга оид саволларига батафсил жавоб берди.

Шаҳримиздаги “Алпомиш” ўйингоҳида 28 май куни воҳадошларимиз ва меҳмонлар катта спорт байрамининг гувоҳи бўлишди. Турнирни очиб берган вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ўзбек кураши тобора равнақ топиб бораётганлигини таъкидлаб, турнир ташкилотчилари ва меҳмонлар халқаро Кураш федерацияси, Осиё Олимпия Кенгаши, Осиё ўйинлари бош директори Ҳайдар Фарман, Африка кураш конфедерацияси президенти Томас Дункер, Европа кураш конфедерацияси президенти Мираби Илиадес ва Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбоновга ҳамда барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Тантанали очилиш маросимида республикамизнинг таниқли санъаткорлари ва воҳамизнинг севимли дасталари концерт дастурларини намойиш этдилар.

Мукофот жамғармаси 56.000 АҚШ доллари бўлган халқаро турнирда ўз вазнлари бўйича гиламга чиққан курашчиларнинг маҳорати ва муросасиз беллашувлари барчада катта таассурот қолдирди. Айниқса, воҳамиз полвонлари нуфузли турнирга пухта таёргарлик кўргани яққол сезилди.

Қизғин кечган баҳслардан сўнг анъанавий халқаро турнир Қолиблари аниқланди. Турнирнинг вазни 73 килограммли полвонлар курашида 1-ўрин Ҳикматулло Тўраевга, 2- ўрин Давлат Абраевга, 3- ўрин Суҳроб Худойбердиев ва Шербек Аблақуловларга, вазни 90 килограммли курашчилар баҳсида 1-ўрин Яҳё Имомовга, 2- ўрин Шуҳрат Арслоновга, 3-ўрин Дилшод Чориев ва Камол Расуловларга насиб этган бўлса, мутлоқ вазнда Қолибликни Абдулла Холиёров, 2- ўринни Россия давлатидан Артём Асипенко, 3-ўринни воҳадошларимиздан Бахтиёр Менглиқулов ва Бекмурод Олтибоевлар қўлга киритди. Мутлоқ ғолиб 25 минг, 2– ўрин соҳиби 10 минг, 3- ўрин эгалари ҳар бири 2,5 минг АҚШ доллари миқдорида совринга эга бўлдилар. Вазни 73 ва 90 килограммли полвонлар ғолиблари ҳам пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Маҳмуд АЛИЁР

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Энг яхши спортчи оила

Болаларни спортга ошно қилиш учун энг яхши восита бу ота-она намунасидир. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan