Бош саҳифа / Жамият / Миллат ойнаси

Миллат ойнаси

Термиз  шаҳридаги  “Бахт уйи” мажмуасида жойлашган  Алишер Навоий  ҳайкали пойида  вилоят ҳокимлиги, республика маънавият ва  маърифат маркази вилоят бўлими, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси  билан ҳамкорликда  ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 28 йиллигига бағишлаб маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда ёзувчи ва шоирлар, тилшунос олимлар, санъат ва маданият намояндалари ҳамда талаба-ёшлар, ўқувчилар  иштирок этди.  Термиз  давлат  университети ректори  А.Тошқулов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари М.Олломуродов ва бошқалар истиқлол йилларида мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби тилимиз тараққиётида ҳам муҳим ўзгаришлар юз бергани, ўзбек тилининг халқаро миқёсда обрўси ошиб, фаол мулоқот воситасига айланиб бораётганини таъкидлади.

Вилоят  мусиқали  драма  театри  актёрлари  томонидан намойиш этилган она тилимизни улуғловчи   саҳна кўринишлари, талаба-ёшлар томонидан  ўқилган шеър ва ижро этилган  мумтоз  куй-қўшиқлар  йиғилганларга   бир   олам   завқ   бағишлади.

   С.ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan