Бош саҳифа / Жамият / Миграция таъсиридан асранг

Миграция таъсиридан асранг

Икромнинг коллежни тамомлаганига ҳам 3 йилдан ошди. Шу муддат ичида на бир ишнинг бошини тутди ва на бунга ҳаракат қилди. Дадаси автоҳалокатга учраб, ётиб қолгандан сўнг эса аҳвол янада оғирлашди. Онаси ҳеч қаерда ишламаса, укаси ва сингиллари ҳали кичкина, шароит эса оғир.

Ота-онасининг дашномларига чидай олмай, хорижга кетиб, ишлашга қарор қилди. Чақирганда, лаббай дегувчи Икромга шериклар топилиб, бирга жўнади. Кетганига олти ойдан ошса ҳамки, ўғлидан дом-дарак бўлавермаганидан кейин ота-она ваҳимага тушди. Керакли жойга мурожаат қилишди. Кейинчалик, аён бўлишича, Икром одам савдоси қурбонига айланиб, кўп жабр-зулм кўрган экан.

Ана шундай жабрланган ёшлар, афсуски, кўпчиликни ташкил этади. Ўзбекистонлик 3 мингдан ортиқ йигит-қиз муҳожирликда она Ватандан йироқда. Улар орасида жабрланганлари ҳам, қаровсиз ва қийинчиликларга учрагани ҳам йўқ эмас. Ёшларни Ватанга қайтариш, ижтимоий ва психологик ёрдам кўрсатиб, ўз ўрни ва йўлини топишлари учун халқаро миқёсда ҳаракатлар бошлаб юборилган. “Оила” маркази биносида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) билан ҳамкорликда, Европа иттифоқи томонидан молиялаштирилган лойиҳа асосида “Миграция таъсиридан болаларни ҳимоя қилиш” мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда вилоят хотин-қизлар қўмитаси, ёшлар иттифоқи, маҳалла мутахассислари, тегишли ташкилот ва муассасалар вакиллари иштирок этдилар.

Мазкур лойиҳа Шарқий, Жанубий ва Марказий Осиёдаги саккиз мамлакатда амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистоннинг Фарғона, Бухоро, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ўтказилиши белгиланган. Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бўлим бошлиғи Н. Шотурсунова, лойиҳа координатори Д. Усаева, республика Болалар ижтимоий мослашув маркази раҳбари А. Бозоровлар лойиҳани амалга оширишдан кўзланган мақсад ва вазифаларни тушунтириб, қилинадиган ишлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Шунингдек, лойиҳага Республика Болалар ижтимоий мослашув маркази ва “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази мутахассислари жалб этилиб, тадқиқот олиб борадилар. Маълумот тўплаш жараёни “AL-MAR CONSULTING” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Маълумот тўплашда муҳожирликда бўлган оилалар рўйхати шакллантирилади. Бу билан Ватанини тарк этган боланинг кетиш сабаблари ўрганилади. Зўравонлик ва зулмдан ҳимоя қилиниб, соғлом ҳаётга қайтарилади. Ҳар бир бола эътибор марказидадир. Уларга ижтимоий ва ҳуқуқий томондан ёрдам кўрсатилиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, таълим-тарбияга, меҳнатга, тадбиркорликка жалб этиш, тўғри йўл кўрсатиш лойиҳанинг асосий вазифасидир.

Сайёра АЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Разрабатывается новый Трудовой кодекс

Разрабатываемый Трудовой кодекс в новой редакции станет гибким и ориентированным на интересы бизнеса, сообщил в …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan