Бош саҳифа / Жамият / Метрологик хизмат қулайликлари

Метрологик хизмат қулайликлари

Метрологик хизмат нима ўзи, унинг вазифалари нималардан иборат деган савол туғилиши табиий, албатта.

Метрологик хизмат — бу ўлчашлар бирлигини таъминлаш ишларини бажариш ва метрологик текширув ва назоратни амалга ошириш учун қонунга мувофиқ ташкил этиладиган хизматдир.

“Ўзстандарт” агентлиги қошида ташкил этилган “Метрология хизматлари кўрсатиш маркази”га ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш мақсадида синовларни ўтказиш, ўлчов воситалари, ўлчов тизимлари ва мажмуаларнинг метрологик аттестациясини ўтказиш, шарт номалар лойиҳасини расмийлаштириш, хорижда ишлаб чиқарилаётган ўлчов воситалари турини тан олиш юзасидан ҳужжатларнинг метрологик экс пертизасини ўтказиш ва бош- қа хизмат турларини олиб бориш юклатилган.

Вилоят синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси ҳузуридаги “Ўлчаш воситалари устидан давлат метрологик текширув” бўлимининг бир қатор ўлчаш воситалари, яъни масса, геометрик, ҳаракат ва тезлик, босим ва механик, физик кимёвий ўлчаш ҳамда иссиқлик, оптик ва оптик-физикавий, зичликни аниқловчи ўлчаш воситаларини қиёслаш каби турлари “Ўзстандарт” агентлиги томонидан аккредитациядан ўтган. Бу аҳоли учун бир қадар қулайлик туғдиради.

Масалан, масса ўлчаш воситаларини қиёслаш соҳасини оладиган бўлсак, “Ўздавдонмаҳсулот”, “Ўзпахтасаноат” аксиядорлик жамиятлари тизимидаги механик автомобиль тарозилари электрон типидаги ўлчаш кўлами 60 тонналик тарозиларига айлантирилиши, буларни қиёслаш учун эса тошлар ва телеграфга эга “ISUZI” маркали замонавий автомашинаси ҳам берилган. Бундан ташқари, вилоятда ягона бўлган метрология бўлими томонидан аҳолига хизмат кўрсатишда қатор қулайликлар яратилмоқда. Жумладан, жорий йилда Денов туманида газ, сув ҳамда электр ҳисоблаш приборларини қиёслаш шахобчаси ташкил этилган. Шўрчи ва Шеробод туманларида электр ҳисоблагич приборларини қиёслаш ва Қумқўрғон туманида электр ва газ ҳисоблагичларини қиёслаш шахобчалари ташкил етилди. Эндиликда эса Бойсун туманида ҳам худди шундай шахобча ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, бу каби ишлар аҳолининг узоғини яқин қилиш ҳамда ҳисоблагичларни қиёслатиш учун марказга қатнаб овора бўлишининг олдини олишга қаратилган.

И.БЎРОНОВ, Сурхондарё ССМ ДК
метрология бўлими бош мутахассиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan