Бош саҳифа / Жамият / Менинг обод маҳаллам

Менинг обод маҳаллам

Ватан остонадан бошланади, дейишади. Дарҳақиқат, ўз уйини, қолаверса, маҳалласини севмаган одам, ватанпарвар бўлолмайди.

Нафақат остонасини, балки қишлоғини, маҳалласини ва юртини муқаддас билган инсонлар яшайдиган жойни сиртдан ҳам таниш мумкин. Сабаби бундан жой ҳамиша обод ва саришта бўлади. Термиз туманидаги “Ат Термизий” маҳалласи ҳам ана шундай обод, меҳмонларнинг дарров назарига тушадиган ҳудудлардан биридир. Бундай масканда яшаш завқли, меҳнат эса том маънода роҳатга айланади.

У ерда тадбиркорлик шахобчаларининг 28 тага етгани, 310 та хонадонда иссиқхоналар барпо этилгани маҳалла аҳлининг меҳнаткашлигидан, тадбирлилигидан далолатдир.

Қолаверса, ушбу маҳаллада ёшларнинг ғоя ва таклифларини қўллаб-қувватлаб, уларни илҳомлантириб, тўғри йўл кўрсатадиган инсонлар кўп. Маҳалла раиси Шердонақул Абдуалиев эса фаолларга ўзи бош-қош бўлади. Яқинда у кишининг ташаббуси билан маҳалладаги хонадонлар ўртасида “Энг намунали хонадон” кўрик-танлови ўтказилди. Унда маҳаллада барчага ибрат бўлган Норгул Шомуродова хонадони биринчи ўринга муносиб кўрилди. Мамлакатмирзо Йўлдошев оиласи — “Энг намунали оила”, Рўзихол Қурбонназарова эса “Энг намунали қайнона” дея эътироф этилди. Энг муҳими, бундай тадбирлар ҳудудда ана шундай намунали оилалар сафини кенгайтиришга замин яратади.

Мафтуна АШУРОВА,
ТерДУ талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE